ҲУРМАТЛИ ВОҲАДОШЛАР!
Сўнгги йилларда Термиз шаҳрида транспорт соҳасини ривожлантириш, йўловчиларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бироқ, шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи “Дамас” йўналишли таксиларнинг тартибсиз қатнови натижасида 2018 йил давомида 32 та,
2019 йилнинг 4 ойи давомида 11 та транспорт ходисаси содир этилиб, унинг оқибатида 17 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳати олган. Шунингдек, ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, шаҳар ҳудудида ҳаракатланувчи транспорт воситалари чиқарадиган тутун миқдорининг фоизи айнан “Дамас” йўналишли таксилари томонидан чиқарилмоқда. Бундан ташқари, мазкур йўналишда фаолият юритувчи таксиларнинг аксарияти
300 дан зиёд, яъни 30 фоизи лицензиясиз ўз фаолиятини амалга ошираётганлиги аниқланди.
Юқорида кўрсатилган хулосалардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2724-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 1 июндан бошлаб Термиз шаҳрида фаолият юритаётган “Дамас” йўналишли таксиларига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, шаҳар ичи йўналишида ҳаракатланаётган 2-7-8-9-12- йўналишли “Дамас” автотранспорт воситаларини схемаларига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда шаҳар атрофида хизмат кўрсатиш орқали автостанциялар билан боғлаш ҳамда ҳаракатдан тўхтатиш ҳисобига янгидан шаҳар ичи автобус йўналишларини ташкил этиш мақсадида шаҳар ҳокимининг қуйидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Сизлардан, ушбу қарор лойиҳаси муҳокама қуйилганлигини маълум қилиб, ушбу мақола остига ўз фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни билдиришларингизни сўраймиз.
Лойиҳа
Термиз шаҳрида автобус хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда Термиз шаҳрида транспорт соҳасини ривожлантириш, йўловчиларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бироқ, шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи “Дамас” йўналишли таксиларнинг тартибсиз қатнови натижасида 2018 йил давомида 32 та,
2019 йилнинг 4 ойи давомида 11 та транспорт ходисаси содир этилиб, унинг оқибатида 17 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олган. Шунингдек, ўтказилган таҳлил натижаларига кўра шаҳар ҳудудида харакатланувчи транспорт воситалари чиқарадиган тутун миқдорининг фоизи айнан “Дамас” йўналишли таксилари томонидан чиқарилмоқда. Бундан ташқари, мазкур йўналишда фаолият юритувчи таксиларнинг аксарияти
300 дан зиёд, яъни 30 фоизи лицензиясиз ўз фаолиятини амалга ошираётганлиги аниқланди.
Юқорида кўрсатилган хулосалардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2724-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
2019 йил 1 июндан бошлаб Термиз шаҳрида фаолият юритаётган “Дамас” йўналишли таксиларига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши эътироф этилсин;
шаҳар ичи йўналишида ҳаракатланаётган 2-7-8-9-12- йўналишли 205 та, шаҳар ҳудудига кириб келувчи (ўн олтита) йўналишдаги 500 та жами 705 та “Дамас” автотранспорт воситаларини схемаларига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда шаҳар атрофида хизмат кўрсатиш орқали автостанциялар билан боғлаш ҳамда ҳаракатдан тўхтатиш ҳисобига янгидан шаҳар ичи автобус йўналишларини ташкил этиш йўлга қўйилсин;
2019 йил 1 июндан бошлаб Термиз шаҳрида фақат автобусларга белгиланган йўналишлар бўйича йўловчи ташишга рухсат берилсин.
вилоят ихтисослашган махсус ўрнатиш, фойдаланиш бўлими (Н.Хайдаров) ва вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси (У.Темиров) билан автобусларнинг оралиқ тўхташ бекатлари бўйича инвентаризация ўтказилиши ва оралиқ тўхташ бекатларини билдирувчи йўл белгилари ўрнатилишини ташкил этсин.
шаҳар ичида ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган “Дамас” йўналишли таксиларига нисбатан муросасиз бўлиш, рейд тадбирларини ўтказиш ва ноқонуний фаолият юритаётган йўналишли таксиларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласини ҳал этиш;
шаҳар ҳудудида автобусларга бўлган талаб ва йўловчилар оқимини ўрганиб, ҳар бир йўналиш бўйича зарур автобуслар миқдорини аниқлаш, йўналиш паспортларини тайёрлаш;
автобуслар ҳайдовчиларининг фақат оралиқ тўхташ бекатларида тўхташини қатъий назоратга олиш топширилсин.
Шаҳар ҳокими И.Худойбердиев
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024