Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

522116       0

Мажлислар

       

Сурхондарёда барча қулайликларга эга бўлган замонавий жарроҳлик маркази қурилади
Бугун, 19 январь куни Термиз шаҳридаги "Имом Ат-Термизий" илмий тадқиқот марказининг мажлислар залида вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида вилоят ҳокими жорий йилнинг инвестиция дастури доирасида Термиз шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган замонавий жарроҳлик марказини қуриш ишлари бошланиши тўғрисида маълум қилди.
200 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари иштирок этган учрашувда вилоят раҳбарига соҳадаги мавжуд муаммолар баён қилинди. Шунингдек, мутахассислар томонидан вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.
Очиқ мулоқотда кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат идораларига муддат белгиланиб, назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
127 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари