Ҳокимлик соати: Ижро интизоми, “Янги Ўзбекистон” массивларида олиб борилаётган ишлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди
Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигида ҳафта аввалида берилган топшириқлар ижроси ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш ҳамда бошқа масалалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда дастлаб, ҳудудларда ўтказилган ўрганиш жараёнларида берилган топшириқлар, аҳоли томонидан кўтарилган масалалар, сайёр қабуллар, тадбиркорлар қабулида келиб тушган мурожаатлар ижроси муҳокама қилинди. Соҳалар ва йўналишлар кесимида ижро интизоми ҳолати таҳлил қилинди.
Ҳар бир мурожаат ва топшириқлар ижроси қатъий назоратда эканлиги таъкидланиб, уларнинг ижросини сифатли амалга ошириш, аҳоли томонидан кўтарилган масалаларни биринчи навбатда ҳал этиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларининг бориши ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024