Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

583830       0

Мажлислар

       

Маҳалла фаоллари учун шароитлар яратилади

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла биносини кўздан кечирди. Бу ерда ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли учун битта хона ажратилганлиги, фаолларнинг ишлаши учун шароитлар яратилмаганлиги танқид қилинди.

Айни масала юзасидан Термиз шаҳар ҳокимлигида маҳалла фаоллари ва шаҳар масъуллари иштирокида муҳокама ўтказилди. Унда вилоят раҳбари Президентимиз белгилаб берганларидек барча ислоҳотлар маҳалладан бошланиши лозимлигини таъкидлади. Термиз шаҳридаги 37 та маҳалланинг 11 тасида хотин-қизлар фаоллари учун алоҳида хона ажратилмаганлиги, қолганлари ҳам олдиндан мавжуд, таъмирталаб хоналарда фаолият юритиб келаётганлиги танқид қилинди.

Шаҳар масъулларига барча маҳаллалардаги “бешлик” – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналар ажратиш, уларнинг фаолият юритишлари учун зарур шароит яратиш ҳамда замонавий компьютер жамланмалари билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума кунлари биттадан туман (шаҳар)да хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, амалга оширилган ишлар, хотин-қизлар муаммолари ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича муҳокамалар ўтказилиши белгилаб олинди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари