Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

617474       0

Мажлислар

       

Термиз шаҳар ҳокимлигининг бошқарув ходимлари учун экспресс-тренинг ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4472-сон қарори билан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги олдига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, янги компетенцияларни ўргатиш вазифалари белгилаб берилган.

Мазкур тренинг раҳбар-ходимларда (ҳоким, ҳокимлик раҳбар ходимлари, сектор раҳбарлари ҳамда шаҳар ташкилотлари раҳбарлари) ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларининг бориши ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида билим ва кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тренинглар бугунги кун раҳбар-ходимларнинг шахсий ривожланиш ва иш самарадорлигини оширишга қаратилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) асосида баҳолаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида баҳолаш, қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги, тайм-менежмент ёхуд ҳамма нарсага улгуриш санъати, ҳудудларда давлат инвестиция дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш масалалари, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, стресс ва уни бартараф этиш усуллари каби долзарб мавзуларда бўлди.
Тренинг давомида тингловчиларга иш режалар тузиш, йўл хариталар ишлаб чиқишга оид назарий маълумотлар берилиб, амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, бошқарувда самарали қарорларни қабул қилиш каби бугунги кун раҳбарлари учун зарур кўникмаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тренинг сўнггида бошқарув ходимлари, секторлар раҳбарларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Келгусида ушбу қисқа муддатли тренинг раҳбар кадрларида самарали бошқарувнинг замонавий билим ва кўникмаларига эга бўлишда, касбий билим ва кўникмаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари