Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

635111       0

Мажлислар

       

Экологик муаммолар муҳокама этилди

 

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Р.Сафарова, шаҳар ҳокими И.Худойбердиев, секторлар раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш соҳасида тадбиркорлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик, бу борада улар учун яратилган қатор имтиёз ва қулайликлар  хусусида сўз юритилди.

 

Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчилик ва хатоларга тўхталиб ўтилди. Жорий йилнинг кузида кўчатларни экиш учун ҳозирданоқ жойларни танлаш, иқлимга мос кўчатларни саралаш, суғориш имкони бўлмайдиган жойларга кўчатларни экмаслик, экилган кўчатларни ўз вақтида парваришлаш учун шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан дислокация ишлаб чиқиб, корхона ва ташкилотларга  бириктириб берилишини ўз вақтида ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Якунда шаҳар ҳокими томонидан юқоридаги масалалар бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари