Термиз шаҳрида Сектор раҳбарлари ва профилактика инспекторлари учрашуви ўтказилди
Термиз шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев бошчилигида, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда профилактика инспекторлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда тартиб-интизом, қонунларга ҳурмат, аҳолининг осойишталиги, энг аввало, маҳаллада тўғри йўлга қўйилиши зарурлиги таъкидланди.
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлашда “Маҳалладаги бешлик” яъни, профилактика инспектори, раис, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ҳоким ёрдамчиси ҳамкорлигини ошириш маслаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Учрашув давомида маҳаллаларда профилактика инспекторлари олдида турган муаммоларнинг ечими бўйича мулоқот қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024