Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

769338       0

Маҳаллий кенгаш

       

Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг ХХХ сессияси бўлиб ўтди
Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот-корхона раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Д.Нормурадованинг Термиз шаҳрида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда Термиз шаҳрида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланишни ўрганиш мақсадида тузилган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларидан иборат Ишчи гуруҳлари ўрганиш ишларининг якунлари таҳлили тўғрисида маърузаси тингланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиевнинг шаҳардаги 4 та сектор раҳбарларининг тавсияси асосида шаҳар ҳудудида яшовчи ногирон, сурункали касалликка чалинган, якка-ёлғиз кекса, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтож, 5 ва ундан кўп фарзандли, доимий даромад манбаини йўқотган (шу жумладан, меҳнат муҳожирлари), энг асосийси, ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтож янги оилаларни “Темир дафтар”га киритилиши тўғрисида маърузаси тингланди.
Шунингдек, кун тартибидаги кейинги масалалар Термиз шаҳар “Тупроққўрғон” маҳалласи Умид кўчаси ёқасида жойлашган 2 ва 4 рақамли икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқароларга тегишли бўлган хонадонларнинг компенсация маблағларини олдиндан тўлаб бериш ёки уй-жой билан таъминлаш шарти билан бузиб, ўрнидан кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун “Хамидий” хусусий фирмасига рухсат бериш, Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш” тўғрисидаги Қонунининг Термиз шаҳридаги ижроси, Термиз шаҳрида фаолият юритувчи қуйи бўғин судлари раисларининг 2021 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга оширишдаги иш фаолияти тўғрисидаги ахборотлари, Пандемия даврида аҳолини ва тадбиркорлик субъектларини инқироздан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Давлат солиқ инспекцияси Термиз шаҳар бўлими бошлиғининг ахбороти, Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан Термиз шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисидаги ҳисоботи Термиз шаҳридаги тижорат банклари томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда 2021 йилнинг 1-чорагида иш билан таъминлаш борасида Термиз шаҳрида олиб борилган ишларнинг аҳволи тўғрисида шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари ахбороти тўғрисида ҳисоботлари тингланиб, билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши қарори қабул қилинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари