Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

15672       0

Эълонлар

       

Термиз шаҳар ҳокимининг 23.07.2018 йилдаги Қ-2009-сонли қарори билан “Қурбонов Нормўмин” МЧЖга шаҳарнинг А.Навоий ва лойиҳадаги 7-7 кўчалари кесишувидан 7 қаватли ертўлали 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқтлари билан биргаликда тура-жой биносини қуриш учун 3800,0 кв.м. ер майдони ажратилган, вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 2018 йилдаги 130-сонли архитектура-режалаштириш топшириғи тайёрланган, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг 08.11.2019 йилдаги 362-сонли хулосаси билан “Сурхон Арх Проект” ХК лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ер тўлали 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари бўлган 9 қаватли турар-жой биносининг лойиҳа-таклифи келишилган ва “Қурилиш Таҳлил Сервис” МЧЖнинг 06.01.2022 йилдаги 01/03-22-сонли жамланган экспертиза ҳулосаси олинган ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун 10.01.2022 йилда белгиланган тартибда хабарнома юборилган.
Шунингдек, Термиз шаҳар ҳокимининг 04.12.2019 йилдаги Қ-2938-сонли қарори билан 23.07.2018 йилдаги Қ-2009-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган “7 қаватли турар-жой” жумласи “9 қаватли турар-жой” биносини қуриш бўйича сўзлари билан ўзгартириш киритилган ва вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 06.09.2022 йилдаги 49678-сонли 10 қаватли 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари бўлган кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун архитектура-режалаштириш топшириғи тайёрланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 4-иловасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш учун давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этиб,Сурхондарё вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг ижобий хулосаси олиниши кўрсатиб ўтилган бўлсада, бош бошқармаси томонидан фақатгина 10-қаватли турар-жой биносининг фасад кўриниши келишилган.
Мазкур қарорнинг 5-иловасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясига хабарнома юбориб давлат рўйхатидан ўтган ҳолатда қурилиш-монтаж ишларини олиб борилиши белгилаб қўйилган бўлсада, “Қурбонов Нормўмин” МЧЖ томонидан бугунги кунда қурилган 9 қаватли турар-жой биносининг 10-қаватини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид равишда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди.
Бироқ, бугунги кунга қадар “Қурбонов Нормўмин” МЧЖ томонидан Инспекция кўрсатмалари ижроси таъминланмасдан, ўзбошимчалик билан қурилиш-монтаж ишлари давом эттириб келинмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари