Расмий муносабат
Термиз шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқдаги “Термиз шаҳри Шодлик маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар яшаб турган уйлари авариявий ҳолатда экани, уйларини таъмирлашларини сўраб қилган мурожаатларига мутасаддилар етарлича эътибор қаратмаётганини” борасидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Шодлик маҳалласи А.Темур кўчасидаги қурилганига 1 асрга яқин вақт бўлган умумий ҳовлили турар-жой ҳақиқатдан ҳам фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан яшаш учун яроқсизлиги тўғрисида хулоса берилган.
Ҳозирги кунда Термиз шаҳрининг тасдиқланган Бош режасига асосан мазкур турар-жой биноси бузилиб ўрнидан янги объект қурилиши бўйича қисқа муддатларда инвестор билан келишув битими тузиш чоралари кўрилмоқда. Битим имзолангандан сўнг умумий ҳовлили уйларда яшовчи фуқаролар билан ҳам келишув битими тузилишини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024