РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 20-март куни ижтимоий тармоқ орқали Термиз шаҳар “Турон” маҳалласи “Амир Темур” кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаатида маҳалла кўчасидаги қурилиш туфайли аҳолининг уйларигача лойга ботиб кетаётганидан шикоят қилинган мурожаат йўлланган.
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Термиз шаҳар “Турон” маҳалласи “Амир Темур” кўчаси ёқасида ТИФ "Миллий банк" Сурхондарё бўлимининг кредит маблағлари ҳисобидан дастур асосида пудратчи "Термиз Тезкор Қурилиш" ИТКТ томонидан 7 қаватли турар-жой биносининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Пудратчи томонидан ушбу кўчадан қурилиш ишлари давом этаётган худудга қурилиш материалларини оғир юк ташувчи техникаларда олиб кириш вақтида йўлни лой қилиб ташлаган. Бу борада пудратчи корхона раҳбарига қаттиқ огоҳлантириш берилган.
Мазкур мурожаат юзасидан кўп қаватли турар-жой биносининг қурилиш ишлари якунлангандан сўнг ушбу кўчага жорий йилнинг 3-чорагида қайта бетон ётқизилиб, таъмирдан чиқарилишни маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024