МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Ашуров Камол Мусулмонқулович иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Мавзу: Таълим-тарбия инсон капиталини ривожлантиришнинг муҳим омили “Таълим тизимидаги ислоҳотлар”.
Матбуот анжуманида Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров шаҳарда таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар борасида сўз юритди.
Унда ҳоким ўринбосари қуйидаги фикрларни билдирди.
Бугунги кунда Термиз шаҳрида жами 115 та мактабгача таълим муассасалари, 28 та давлат ва 2 та хусусий умумтаълим мактаблари, 1 та Президент мактаби, 2 та академик лицей, 1 та касб-ҳунар мактаби, 2 та ихтисослаштирилган санъат мактаби, 3 та техникум ва 4 та олий таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.
Хозирги кунда Термиз шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 26 та умумтаълим мактаблари, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 2 та мактаб-интернатида 34 минг 367 нафар ўқувчилар таҳсил олиб, уларга 2402 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда.
Ушбу ўқувчиларнинг барчаси тўлиқ онлайн шаклда таълимга жалб қилинган.
Таълимга қаратилаётган эътибор ҳамда олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг 9 фоиздан 25 фоизга оширилиши натижасида 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларини битирган 2 минг 585 нафар ёшларнинг 773 нафари ёки 29,9 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга киришига эришилди. Шундан, 681 нафари Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига, 24 нафари Ўзбекистондаги ва 68 нафари хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.
Шунингдек, 41 нафар битирувчилар коллеж ва техникумларга ҳужжат топшириб, жами 814 нафар ёки 31,5 фоиз битирувчилар олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига қамраб олинди.
Бугунги кунда Термиз шаҳридан 2 нафар иқтидорли ўқувчиларимиз муддатидан аввал олий таълим талабаси бўлиш хуқуқини қўлга киритиб турибди.
Жумладан, Термиз шаҳридаги 1-сонли ёш физик ва математиклар мактаб-интернати ўқувчиси Шаймарданова Мухлиса аввалги йил “Зулфия" номидаги давлат мукофотини олганлиги учун бу йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқиш имконини қўлга киритган.
Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Хуррамов Оғабек муддатидан аввал Хитойнинг Шанхай давлат электр энергия университетига ўқишга қабул қилинди. У Shanghay University of Electric Power дан 10 минг 200 АҚШ долларлик грант ҳам ютиб олди.
Янги “Фаровон” массивида кўп қаватли уйларнинг қурилиши ва аҳоли сонининг кўпайиши, шаҳардаги 6 та (1,3,10,15,19,22-сонли) мактабларда ўқувчиларни қамраб олиш кўрсаткичи 2 ва ундан ортиқ коэффициентни ташкил этиши сабабли шаҳарда янги мактаб қуришга эҳтиёж юқори эди.
Мазкур муаммони ҳал қилиш мақсадида Инвестиция дастури асосида 18 млрд 106 млн.сўм ажратилиб, жорий йилда 1540 ўринли янги замонавий 26-сонли мактаб биносининг қурилиши халқимизни қувончига чексиз қувонч қўшди ва шаҳардаги мактабларнинг қуввати 1,4 коэффициентга тушишига эришилди.
Бундан ташқари, Инвестиция дастури асосида 25-сонли мактабга 3 млрд 680 млн. сўм маблағ ажратилиб, янги қўшимча ўқув биноси қурилди.
Шаҳарда ташкил этилган 2 та хусусий мактаблар инглиз тилини ўргатишга ихтисослаштирилди.
Бундан ташқари, жорий йилда моддий-техника базаси жаҳон стандартларига мос бўлган 40 млрд. сўмлик янгидан “Президент мактаби” қурилиб, фойдаланишга топширилиши ҳам ёшларимизнинг келажакда муносиб кадрлар бўлиб етишишига муҳим замин яратди.
Шунингдек, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида шаҳарда тизимли ишларни амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, таълим муассасаларини зарур мусиқа, санъат, спорт, компьютер жиҳозлари ва китоблар билан таъминлаш учун 434,0 млн. сўм маблағ ажратилди.
2022 йилда ҳам умумтаълим мактабларидаги таълим-тарбия жараёнига алоҳида эътибор қаратилиб, Термиз шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар мактабига 150 ўринли янги бино қурилиши белгилаб олинган. Шунингдек, “Темурбеклар мактаби” биносини реконструкция қилиш ишлари якунланиб, ҳозирги кунда фойдаланишга топшириш учун тегишли ҳужжатлари расмийлаш-тирилмоқда.
Термиз шаҳрида ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, 2 та давлат (7- ва 20-) умумий ўрта таълим мактаблари Япон ва Немис тилига ихтисослаштирилди.
Бундан ташқари, 2021 йилда 16-сонли умумтаълим мактаби Ахборот технологиялари фанига ихтисослаштирилган таянч мактабига айлантирилди.
Шу билан бирга, 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб Термиз шаҳрида “Қурилиш соҳасига малакали кадрларни тайёрлаш ўқув маркази” ташкил этилиб, 2021 йилнинг 1 апрелидан ҳар 3 ойда 300 нафар (200 нафари ёшлар) хорижда ишлаш истаги бўлган фуқароларга қурилишнинг 14 та йўналиши бўйича касбларга ўргатилиб, чет тилларига ўқитилиши йўлга қўйилди.
Таълим соҳасида хусусий секторга яратиб берган имкониятлардан фойдаланиб, ҳозирги вақтда тадбиркорларимиз томонидан биргина Термиз шаҳрида хусусий ўқув марказлари сони 50 тадан ортган бўлса, уларнинг 20 таси инглиз тилини, қолган 30 тадан ортиғи аниқ, табий ва гуманитар (математика, физика, биология, география, тарих, онатили ва адабиёт) фанларини ўқитишга ихтисослашган.
Инглиз тилини ўқитишга ихтисослашган марказлардан бирини мисол келтирсам.
Шаҳарда нуфузли “Оксбридж” инглиз тилини ўқитишга ихтисослашган ўқув маркази бир неча йиллардан буён ўз фаолиятини самарали олиб бормоқда.
Ушбу ўқув марказининг раҳбари (Эрданов Тошпўлат) Термиз давлат университети Хорижий тиллар факультетида бакалавр ва Буюк Британия давлатининг пойтахти Лондон шаҳрида магистратура йўналишларини тамомлаб, бугунги кунда ёшларга инглиз тилини ўргатиб келмоқда.
Марказнинг 1000 нафардан ортиқ ўқувчилари бугунги кунга қадар АЙЛТС (IELTS) сертификатларини қўлга киритган бўлса, 300 нафардан ортиғи чет элларда таҳсил олмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу тадбиркоримиз томонидан 200 ўринли “Оксбридж” номли янги хусусий мактаб биносини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирги вақтда Термиз шаҳрида 2 та (“Бойсун- Баракат-Имкон” ва “Звезда Востока”) хусусий мактаб ташкил қилиниб, уларда 281 нафар 1-9-синф ўқувчилари таълим-тарбия олмоқда. Қувонарлиси, ушбу хусусий мактабни ташкил этган “Бойсун-Баракат-Имкон” хусусий мактаби раҳбари томонидан 360 ўринли хусусий янги мактаб биноси қурилмоқда.
Таълим-тарбия инсон капиталини ривожлантиришнинг муҳим омили эканлигини англаган ҳолда барча таълим даргоҳларида шаҳар ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида ишлар мунтазам ташкил этилмоқда. Шунингдек, Беш ташаббус доирасида “Сектор раҳбари соврини учун” мусобақа ва кўрик танловлар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар тизимли равишда давом эттирилади.
Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024