Вазир Сурхондарёда журналист ва блогерлар билан учрашди
Термиз шаҳрида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков маҳаллий журналист ва блогерлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ва экспортчилар ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ҳудудда бизнес шароитларини яхшилаш масалалари, саноат салоҳиятини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.
Журналист ва блогерлар инвестициявий муҳитни яхшилаш, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳолининг долзарб муаммоларини зудлик билан аниқлаш жараёнларига жалб қилишни кучайтириш, шунингдек, мутасадди вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин ҳамкорлик механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар билдирдилар.
Мутасадди раҳбарларга суҳбат давомида кўтарилган муаммоларнинг тезкор ҳал қилиниши устидан назоратни кучайтириш топширилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024