РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“Fаcеbоок” ижтимоий тармоғидаги Рустам Тоғаев номли профил орқали “Термиз шаҳри Тараққиёт кўчасидаги ушбу қурилишнинг ноқонуний экани ҳақида қайта-қайта мурожаат қилингани қайд этилгани борасидаги мурожаат йўлланган. Ушбу мурожаат Термиз шаҳар қурилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Мурожаатда келтирилган ушбу объэкт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 04-июндаги ”2018-2021 йиллардаги Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кладастри давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 420-сонли қарорига асосан Термиз шаҳар ҳокимининг 2020-йил 11-майдаги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Сурвилерлойиҳа” Сурхондараё вилояти бўлинмасига шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласи, Тараққиёт кўчаси ёқасидан маъмурий бино-иншоотларини қуриш учун 2500,0 кв метр ер майдони ажратиш тўғрисидаги Қ-472 сонли қарор қабул қилинган.
Вилоят қурилиш Бош бошқармасининг 2020-йил 20-июндан 542/2020-сонли МРТ берилган, лойиҳа смета ҳужжатларини келишиш бўйича вилоят қурилиш Бош бошқармаси ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2020-йил 22-июндаги 926-сонли ижобий хулоса билан лойиҳа ишлари тасдиқланган. Сурхондарё вилоят қурилиш назорати инспекциясидан 2020-йил 10-ноябрда қурилиш ишларини бошлаш тўғрисида 646/2020-сонли рухсатнома олинган.
Ҳозирги кунда мазкур қурилиш ишлари шаҳарсозлик норма-қоидалари асосида амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024