РAСМИЙ МУНОСAБAТ
Жорий йилнинг 2-март куни ижтимой тармоқ орқали Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳар, "Паттакесар" маҳалласи Фурқат кўчаси 62-уйдан ва маҳалла аҳолисидан “Кўчамиз ёғингарчилик бўлса юриб бўлмайди, ҳар йили шу ахволда яшаб келаяпмиз. Мурожаат қиламиз бажарамиз дейишдан нарига ўтишмайди. Илтимос кўчамизни асфалт қилиб беришингизни сўраймиз” мазмунидаги мурожаат йўлланган. Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагилар малум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 декабрдаги “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Термиз тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги СҚ-561-ИИИ-сонли қарори ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2020-йил 6-январдаги Қ-8-сонли қарорларига асосан Термиз шаҳри ва Термиз тумани чегаралари ўзгартирилган. Чегара ўзгартирилиши натижасида Термиз тумани ҳудудидан Термиз шаҳар ҳудудига ўтказилган "Паттакесар" маҳалласида ички йўллар узунлиги 22,3 км.ни, шундан асфалт қопламали йўллар 2,0 км, 16,3 км шағал қопламали йўллар бўлса, қолган 4,0 км узунликдаги тупроқ йўлларни ташкил етади. Шунингдек, узунлиги 176 метр бўлган "Фурқат" кўчаси ҳам тупроқ йўл ҳисобланади. Шу боисдан Термиз шаҳрида иқтисодий ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастур қабул қилингунга қадар, бугунги кунда йўл инфратузилмаси оғир бўлган "Паттакесар" маҳалласи ҳудудида тош тўшаш (ГПС) ишлари амалга оширилмоқда. Юқоридаги мурожаатни инобатга олиб, 10 (кун) муддатда маҳалланинг узунлиги 176 метр “Фурқат” кўчасига тош тўшаш (ГПС) ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024