РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 26 феврал куни ижтимоий тармоқ орқали Термиз шаҳри, “Эски шаҳар” МФЙ, Бирдамлик кўчасида қурилган метан заправканинг ён-атрофида аҳоли уйлари, кўп қаватли уйлар, ташкилотлар бинолари жойлашганлиги, ушбу метан заправка фаолияти хавфли эканлиги таъкидланган мурожаат йўлланган.
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мурожаат Вилоят кадастр агентлиги бошқармаси шаҳар бўлими бош мутахассиси О.Хўжақулов, кадастр палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси шаҳар филиали бош мухандиси Б.Раҳмонқулов ва шаҳар қурилиш бошқармаси мутахассиси М.Хурсановлар томонидан ўрганилганда Термиз шаҳар Айритом №101 манзилгоҳда умумий ер майдони 9644,00 м.кв.да жойлашган "АТЛАНТИС ОЙЛ ТЕРМИЗ" ҳусусий корхонасига қарашли автомобилларга сиқилган газ билан тўлдириш компрессор стансияси шахобчаси 22 декабр 2020 йилдаги № 446-сонли қурилиш (реконструкцияси) тугалланган нотурар бино ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосан 23 декабр 2020 йил 2020 йил реестр № 1746-рақам билан давлат рўйхатига олинганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 июлдаги “2035 йил давригача Термиз шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги № 195-сонли қарорига асосан ушбу худудда саноат зоналари ташкил этилиши кўзда тутилган. Ишчи гуруҳ хулосаси бўйича Термиз шаҳар Айритом № 101 манзилгоҳда умумий ер майдони 9644,00м.кв.да жойлашган "АТЛАНТИС ОЙЛ ТЕРМИЗ" ҳусусий корхонасига қарашли автомобилларга сиқилган газ билан тўлдириш компрессор стансияси шахобчаси меъёрий хужжатларга асосланиб тегишли тартибда давлат рўйҳатига олинганлиги билдирилади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024