Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

16 / 02 / 22

696937       0

Ахборот хизмати

       

БРИФИНГ

Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бунёд Жўраев иштирокида “Шаҳар ҳудудида замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида брифинг ўтказилди

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бунёд Жўраевнинг “Шаҳар ҳудудида замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ишлар” тўғрисидаги ахбороти.


Термиз шаҳрида йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ишлар борасида сўз юритадиган бўлсак, шу ўринда истиқболдаги вазифаларни таъкидлаш жойиз, шаҳримиздаги жами автомобиль йўлининг узунлиги 411,0 километрни ташкил этади. Шундан умумфойдаланувдаги автомобиль йўли 42,7 километр, ички хўжаликлараро автомобиль йўли эса 368,3 километрга етади.
Жорий йилнинг дастлабки кунларидан шаҳардаги мавжуд автомобиль йўллари қайта хатловдан ўтказиб чиқилди, шундан умумфойдаланувдаги автомобиль йўлининг 19,3 километр қисми ёки умумий йўлнинг 45,6 фоизи, ички хўжалик йўлларининг эса, 157,4 километр қисми ёки умумий йўлнинг 42,7 фоизи таъмирталаб аҳволдалиги маълум бўлди.
Алоҳида давлат дастурига киритилмаган бу таъмирталаб тупроқ йўлларни талаб даражасида таъмирдан чиқариш мақсадида зарур ёқилғи, техника ва ишчи кучи масалаларини ҳал қилган ҳолда, жорий йилнинг ҳозирга қадар шаҳарнинг "Паттакесар" маҳалласи худудида 3 километр масофадаги тупроқ йўлини шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўтган 2021 йилнинг ўзида шаҳар ҳудудидаги 6 километрга яқин умумфойдаланувдаги автомобиль йўли қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш дастурига мувофиқ ўтган йилда 43,9 километр ички йўл асфальтлаштирилди ва бу борада йиллик режа 109 фоизга бажарилиб, 25,0 миллиард сўмлик маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига қарийб 50 километрга яқин автомобиль йўлининг равонлиги яхшиланди.
Шаҳарда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳудуддаги 8 та замонавий светофор қурилмали чорраҳаларга ўрнатилди. Шунингдек, Султон Саодат мажмуаси зиёратгоҳига олиб борувчи автомобиль йўлининг2 километри қайта реконструкция қилинди.
Автомобиль йўлларида йўл-транспорти ҳодисаларининг олдини олиш учун шаҳардаги йўл белгилари янги интенсив, нур қайтарувчи замонавий йўл белгиларига алмаштирилди. Шаҳар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, бир қатор пиёдалар ўтиш жойларига ёритиш чироқлари ва стационал камералар ўрнатилди. Йўллар ва кўчаларнинг равонлиги яхшилангани баробарида тунги ёритиш чироқлари, велосипед йўлаклари ва пиёдалар йўлаклари қурилди.
Шаҳардаги автомобиль йўл қисмларида жами 9 та кўприк мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қисми замонавий оғир юк кўтарувчи автомобиллар қатновига мўлжаллаб қурилмаганлиги, кўпчилигининг хизмат муддати ўтиб кетганлиги сабабли айни кунда мавжуд кўприкларнинг 3 таси таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Оҳирги 5 йил давомида шаҳардаги 4 та кўприк қайта таъмирланди.
Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бугунги кунда шаҳар ҳудудида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканлари-ю, қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Бу борада ҳар йили “Обод маҳалла” дастурига мувофиқ алоҳида маҳаллаларда йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик–коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича дастурнинг амалга ошириш борасида, биргина шаҳарнинг “Дилнаво” ва “Навбоғ” кўчаларида 4,2 км пиёдалар ва велойўлаклар қурилиши ҳамда шаҳар аҳолисининг доимий саломатлигини таъминлаш мақсадида, 7 км.дан ортиқ саломатлик йўлаклари барпо этилиб, фойдаланишга топширилиши сўзимизнинг яққол исботи эканлигини ифодалайди, деб ўйлайман.
Бугунги кунда эришилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларимиз ҳам етарли даражада деб уйлайман, бу борада ушбу ишларни узвий давом эттириш мақсадида, жорий йилда Термиз шаҳрида замонавий автомобиль йўлларини барпо этиш мақсадида 11,1 км умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ҳамда шаҳар худудида автомобилларнинг тирбандлигини олдини олиш мақсадида, “Ислом Каримов” ва “Фидокор” кўчаларини боғловчи 800 метр узунликдаги янгидан автомобил йўли қурилиш ишлари бошлаб юборилди, бундан ташқари ички автомобиль йўлларини таъмирлаш дастури тасдиқланиши шаҳар маҳаллалардаги таъмирталаб ички кўчаларининг 38 км таъмирланишига эришилади.

Эътиборингиз учун раҳмат !!!


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари