РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 17-феврал куни итимоий тармоқ орқали Термиз шаҳридаги “Темирйўлчи” маҳалласи, “Янги ҳаёт” кўчасининг кўп йиллардан буён кўча таъмирланмагани боис абгор ҳолатга келиб қолгани айтилган” мурожаат йўлланган. Ушбу мурожаат юзасидан Термиз шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 декабрдаги “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Термиз тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги СҚ-561-ИИИ-сонли қарори ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 06 январдаги Қ-8-сонли қарорларига асосан Термиз шаҳри ва Термиз тумани чегаралари ўзгартирилган. Чегара ўзгартирилиши натижасида Термиз тумани ҳудудидан Термиз шаҳар ҳудудига ўтказилган Нурли Диёр маҳалласида ички йўллар узунлиги 2,1km.ni, шундан 1,2 км шағал қопламали йўллар бўлса, қолган 0,9 км узунликдаги "Янги хаёт" кўчаси тупроқ йўлларни ташкил этади. Ижтимоий тармоқ орқали мурожаатда келтирилган узунлиги 900 метр бўлган “Янги Хаёт” кўчаси ҳам тупроқ йўл ҳисобланади.
Шу боисдан Термиз шаҳрида иқтисодий ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастур қабул қилингунга қадар, бугунги кунда йўл инфратузилмаси оғир бўлган "Темир йўлчи" (Собиқ "Нурли Диёр" махалласи ҳозирда "Темир йўлчи" маҳаласи таркибига киритилган) маҳалласи ҳудудида тош тўшаш (ГПС) ишлари амалга оширилмоқда.
Юқоридаги мурожаатни инобатга олиб 2 ҳафта муддатда маҳалланинг узунлиги 900 метр “Янги хаёт” кўчасига тош тўшаш (ГПС) ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024