Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

24 / 02 / 22

702514       0

Ахборот хизмати

       

БРИФИНГ
Термиз шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мехринисо Кенжаева иштирокида брифинг ўтказилди

Мавзу: Термиз шаҳрида хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар.
Аёлини асраган эл қудратли бўлур!

Аёлини асраган эл қудратли, онасини асраган фарзанд толеи баланд бўлади. Зеро, дунёдаги жамики буюк зотлар, жаҳонгиру фотиҳлар, оқилу донолар она бағрида ўсиб улғайишган. Шу боисдан ҳам азал азалдан муқаддас билиб, унга ҳурмат-иззат кўрсатилган.Бугун ҳам юртимиз аёллари давлатимиз ва жамиятимизнингэътиборида. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, опа-сингиллармизни оғирини енгил қилиш, уларининг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, лўнда қилиб айтганда аёллик бахтини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Президентимиз томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшриқларидан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар фикримизнинг яққол далилидир. Шу юзасидан мутасаддилар олдига кечиктириб бўлмайдиган вазифалар қўйилди. Унда опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, фаолларни иш билан таъминлаш, уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш, оилавий ажраилишларни олдини олиш чора тадбирлари ишлаб чиқилди.
Жумладан, “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, барча хонадонларда хатлов ўтказилди. Термиз шаҳарда 21762 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизларни муаммолари ўрганилиб анкета сўровномалари тўлдирилди. “Аёллар дафтари”га 3 минг 639 нафар хотин-қизлар 9 тоифа бўйича киритилди. Шу кунга қадар 3639 нафар хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорининг 2-илова “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБининг 5-бобига асосан бугунги кунда муаммоси ҳал этилган қуйидаги тоифадаги аёлларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш учун сессияга киритилди.
Бандлиги таъминланиши режалаштирилган 962 нафардан, шундан 514 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди, 251 нафарига тикув машинка, 230 нафарига пишириш печлари олиб берилиб, ўз ўзини банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.
Касб-хунарга ўқиш истагини билдирган 414 нафар касбга ўқитилди.
Кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган 869 нафар аёллардан 584 нафарига тижорат банклари томонидан 14 млрд 574 млн сўм миқдорда кредит ажратиб берилди. 258 нафари ишга жойлаштирилди, 4 нафари чет элга ишлаш учун кетган, 5 нафари бошқа туманларга кўчиб кетган, 18 нафари кредит олишдан бош тортган.
Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар 305 нафар хотин-қизларга 224 млн 175 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 78 нафарга 57 млн 575 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.
Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 24 нафари уй-жойи таъмирлашга кўмаклашилди. 12 нафарига 12 млн 985 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.
Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар 363 нафар хотин-қизлардан 40 нафари уй-жой билан таминланди. 83 нафар аёлларга тегишли тартибда жами 295 млн 529 минг сўм турар жой ижара компенсациясини тўлаб берилиб, 27 нафари имтиёзли уй-жой олиш учун тавсия этилиб, 54 нафар фарзандлари учун уй-жой сўраган, таъмирталаб яроқсиз уй-жойларда истиқомат қилаётган 5 нафар хотин-қизларни номида уй-жойлари мавжудлиги ҳамда 154 нафари арзонлаштирилган уй-жой сўраганлиги сабабли “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.
Қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 95 нафарга 69 млн 825 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.
Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 94 нафарга ёрдам кўрсатилди.
Психологик ёрдамга муҳтож 101 нафар ёрдам кўрсатилди.
Жорий йилнинг июл ойига қадар (173 нафар) 78 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1-гуруҳ ва 2-гуруҳ ногиронлари, 95 нафар қарамоғида 1 ёки 2 нафар ногирон фарзандлари мавжуд аёллардан ташқари “Аёллар дафтари”га киритилган 3467 нафар хотин-қизларга моддий-маънавий кўмак бериш орқали “Аёллар дафтари”дан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорининг 2-илова “Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБига асосан “Аёллар дафтари”га 9 тоифа бўйича киритилган 3467 нафар хотин-қизларга тегишли тартибда моддий-маънавий кўмак берилганлиги муносабати билан ушбу аёлларни “Аёллар дафтари” дан чиқариш, шу тартибга кўра маҳалларда қайта хатловдан ўтказиш натижасида сектор раҳбарлари томонидан тақдим этилган 629 нафар хотин-қизлар рўйхатини “Аёллар дафтари”га 9 тоифа бўйича киритиш ва “Аёллар дафтари”га 9 тоифа бўйича киритиш ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг 154 нафар фарзандларини ёзги таътилда “Амударё” соғломлаштириш оромгоҳида дам олишларини ташкил этиш учун жами 130 900 000 (бир юз ўттиз миллион миллион тўққиз юз минг) сўм миқдордаги тўловини “Амударё” соғломлаштириш МЧЖ ҳисоб рақамига, “Ўзбекистон” МФЙ фуқароси Жўраева Зулфия Тошпўлатовнага 2365000 (икки млн уч юз олтмиш беш минг) сўм, “Турон” МФЙ фуқароси Ибрагимова Маҳбуба Маматовнага 3687500 (уч млн олти юз саксон етти минг беш юз) сўм пул маблағини соғлигини тиклаш учун тегишли тартибда шартнома асосида тўлаб берилиши юзасидан Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгаши муҳокамасига киритмоқдамиз.
“Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 2-босқичини тизимли ташкил этилиб, 15.07.2021 йил ҳолатига Термиз шаҳрида яшовчи 27078 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида анкета сўровнома тўлдирилиши режалаштирилган. Ўтказилган хатлов давомида 21762 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизларга анкета сўровнома тўлдирилди.
Хатлов давомида 5316 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизларга анкета сўровномалар тўлдирилмади.
Булардан 3639 нафари "Аёллар дафтари"нинг 1-босқичида амалий ёрдам кўрсатилган, 1153 нафари чет элга ишлаш ёки ўқиш учун кетганлиги, 273 нафари бошқа манзилга яшаш учун кетганлиги, 244 нафари соғлиғи туфайли тиббиёт муассасаларида даволанаётганлиги ҳамда 7 нафари жазо муддатини ўтаётганлиги сабабли анкета сўровномалари тўлдирилмади. 2-босқич“Аёллардафтари”га 1195 нафар моддий-маънавий кўмакга муҳтож хотин-қизларни киритилди ва моддий ва маънавий кўмак берилди.
Аминманки, бугун ана шундай бахтга ҳар бир ўзбек аёли мушарраф бўляпти. Уларнинг ўз севган касби, оилада ва жамиятда бугунги кунда ўз ўрни бор. Бу биз, аёлларга ҳаёт гултожи, деб қараб, жамиятда тутган ўрнимизни янада мустаҳкамлаш, ҳар жабҳада фаоллигимизни ошириш, ҳар доим соғлом бўлишимизни таъминлашга қаратилган беқиёс эъзоз туфайлидир.
Хотин-қизлар фаоллигини ошириш бугунги замон талаби
Оила ва жамиятдаги ҳар қандай оғриқ аввало аёл кишининг юрагида акс-садо беради.Шунинг учун аёл, оан, “аввало оилам, эл-юрт тинч бўлсин” деб ният қилади. Аёлнинг соғлиги, кўнгил хотиржамлиги, аёл маънавияти – оила ва жамият, фарзандларимиз бахтидир.
Президентимизнинг хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги топшириқлари асосида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, хотин-қизларни рағбатлантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреантларини қўллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилди
Ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тузилиб, қизларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни ва норасмий никоҳларни олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ҳамда давра суҳбатлари, ўтказилмоқда. Ёшларимиз онгида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, қадриятларимизга ҳурмат руҳида қарашларни шакллантиришда ёрдам бермоқдалар.
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” нинг ташкил этилиши айни муддао бўлди. Термиз шаҳардан ҳам 3639 нафар аёлларимизга ёрдам кўрсатилди.
Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикасида жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди. 2021 йилнинг ярим йиллик натижаларига кўра, 75 нафар хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” берилди.
Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Жумладан, Термиз шаҳарда депутатларнинг 50% ни хотин-қизлар ташкил этади. Шаҳарда йил сайин раҳбар аёллар сони ортиб бормоқда, Халқ таълимида 63 нафар, Тиббиёт соҳасида 33 нафар, Мактабгача таълим ташкилотларида 35 нафар, хусусий секторларда ва бошқа соҳаларда 100 дан ортиқ раҳбар аёллар фаолият кўрсатмоқда.
Республика олий таълим муассасаларига хотин-қизлар учун ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида Термиз шаҳардан 244 нафар хотин-қизларга танловда иштирок этишлари учун тавсияномалар берилди.
Буларнинг барчаси Президентимизнинг биз аёлларга оталарча, акаларча меҳрингиз ва эътиборингиз натижасидир!

Эътиборларингиз учун раҳмат.

 


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари