МАТБУОТ_АНЖУМАНИ
Термиз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайрат Эламанов иштирокида “Шаҳарда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
Матбуот анжуманида ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Термиз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайрат Эламановнинг “Шаҳарда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар тўғрисидаги ахбороти.
“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-31-сонли қарорнинг ижросини бажариш юзасидан ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида ахборот.
Жумладан, Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва "ўсиш нуқталари бўйича ажратиладиган кредит маблағларининг тақсимоти бўйича, Ажратиладиган кредитлар Термиз шаҳрида жами 70 800 млн сўм бўлиб шундан, Иссиқхона – сабзавотчилик йўналиши бўйича 5 032 млн сўм, Паррандачилик йўналиши бўйича 10 086 млн сўм, Хизмат кўрсатиш ва савдо йўналишига 18 000 млн сўм ва бошқалар йўналишларга 37 682 млн сўм ажратилиши белгилаб олинган.
Ажратилган кредитлар бўйича бугунги кунга қадар хоким ёрдамчилари тавсиясига асосан жами 77 та фуқарога 2 249 млн сўм кредит ажратилган.
Шундан: “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида 76 нафар фуқароларга 2 млрд 186 млн сўм ва Ҳунармандчиликни ривожлантиришга 2 та фуқарога 63 млн сўм кредит ажратилган.
Аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи банд қилиш ва иш билан таьминлаш бўйича 2022-йил учун ажратиладиган субсидияларнинг ҳудудлар кесимида мақсадли параметрлари бўйича, Термиз шаҳрида, жами ажратиладиган субсидиялар маблағи 13 632 млн сўм ажратилиши белгилаб олинган.
Жумладан:
1. Аҳоли ўзини-ўзи банд қилиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратиладиган маблағлар 7 767 млн сўм бўлиб Шундан:
а) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 6 204 млн сўм.б) Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 562 млн сўм.
2. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши маблағлари ҳисобидан 332млн сўм.
3.Маҳалла инфратузулмасини яхшилаш учун ҳоким ёрдамчиларига ажратиладиган маблағлар 1 612 млн сўм.
4. "Саховат ва кўмак" жамғармаси ("Темир дафтар") 1 393 млн сўм.
5. "Аёллар дафтари" жамғармаси 1 262 млн сўм.
6. "Ёшлар дафтари" жамғармаси 1 264 млн сўм.
Шунингдек “онлайн-маҳалла” платформасига барча ҳоким ёрдамчилари тўғрисидаги маълумотлар киритилди ҳамда хатлов натижалари бўйича маълумотлар хонадонбай киритиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўрганиш натижасида Темир дафтар, Аёллар ва ёшлар дафтаридаги ҳамда иш билан банд бўлмаган аҳолининг қолаверса маҳаллада камбағалликни камайтириш юзасидан аниқ йўл хариталари ишлаб чиқилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар
“Ҳоким ёрдамчи”лари томонидан бугунги кунга қадар 35.6 минг (89.0%)дан ортиқ хонадонлар хатлов қилинди.
Хатловда мазкур хонадонларнинг:
- 12763 таси (36,4 %) “Намунали”; 4-тоифа (иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар
- 11 449 таси (32,8%) “Ўрта”2-тоифа (доимий даромадга эга,қўшимча даромадтопиш истаги борхонадонлар)
- 7551 таси (21,5 %)“Иқтисодий ночор”1-тоифа (хонадонлар даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар)
- 3251 таси (9,3 %)“Эхтиёжманд” 3-тоифа (ногиронлиги бўлган ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар.
Хатлов натижаларига кўра:
1 862 нафар фуқаронинг ишлаш истаги борлиги,
347 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқимоқчи эканлиги,
810 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш хоҳиши борлиги аниқланди.
Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун фуқаролар томонидан 1 289 та муаммо ва таклифлар билдирилди.
Жумладан:
- 49 таси ер;
- 50 та бино ва иншоотлар;
- 1087 таси 539 млрд.сўм кредит олиш;
- 315таси йўл ва коммуникасия;
- 34 таси бошқа масалаларни ташкил этади.
2022 йил 20 феврал ҳолатига маҳаллалардаги 205 та тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Бундан ташқари 16та махалла шунингдек асосан 5 та оғир маҳаллаларга 8 та лидер тадбиркорлар бириктирилиб, амалга ошириладиган лойиҳалар асосида 615 та хонадон қамраб олиниб, 945 нафар аҳолини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.
Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан жорий йилнинг январ ойида 301 нафар режага нисбатан 62.6%, феврал ойига 456 нафар режага нисбатан 46% иш ўринлари ташкил этилди.
Эътиборларингиз учун раҳмат.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024