Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

705246       0

Ахборот хизмати

       

РAСМИЙ_МУНОСAБAТ

Термиз шаҳар ҳокимлиги “Сурхон овози” газетасининг 2022 йил 17 январ куни 1-сонида чиққан “Еламанов тўнини тескари кийди” номли (субсидия асосида уй-жой олиш бўйича еътироз) мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ушбу мурожаат мутассадилар томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1-2-июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз шаҳрига 2021 йилда уй-жой сотиб олиш учун 1000 та субсидиялар ажратиш белгиланган. Вилоятнинг қолган туманларида ҳам фуқароларнинг уй-жойга бўлган еҳтиёжларини инобатга олиб, Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 18-ноябрдаги 195-8-0-Қ/21 қарори билан Термиз шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган субсидиялар сони 900 та етиб белгиланди.
Шунга кўра, 2021-йил давомида ушбу ажратилган лимитлар тўлиқ ўзлаштирилган, бироқ белгиланган лимитдан ортиқча 523 нафар фуқаролар ҳам уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилиши бўйича Давлат хизматлари маркази орқали хужжатлар топширган. Ушбу фуқароларнинг барчасига белгиланган лимитлар йетмаганлиги ва агарда 2021-йилда қўшимча лимитлар берилган тақдирда уларнинг хужжатлари кўриб чиқилиши, акс ҳолда 2022 йил учун ажратиладиган лимитлар доирасида қайта хужжат топширишлари тўғрисида батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилган. Табиийки, ушбу ҳолатга айрим фуқаролар томонидан еътирозлар билдирилган.
Маълумот ўрнида 2022 йилда Термиз шаҳри учун уй-жой сотиб олиш бўйича янгидан 650 та лимитлар ажратилди ва ўз навбатида фуқаролардан хужжатлар қабул қилиш ишлари ҳам бошланди. Aйни вақтда шаҳар комиссияси томонидан хужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли хулосалар бериш ишлари давом етаётганлигини маълум қиламиз.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари