Термиз шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқдаги “Термиз шаҳри Жўйжангал маҳалласи, Теша Сайдалиев кўчасида фуқаро 10 кундан ортиқ давомида ташқарида уйсиз, қаровсиз ҳолатда ётганлиги” борасидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур мурожаат шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Мейлиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда видеолавҳадаги фуқаро Термиз шаҳар “Жўйжангал” маҳалласи Нурафшон кўчаси 8-уйда яшовчи Ўрин Яздурдиев эканлиги аниқланиб, уни ўз қизи С.Аннаева томонидан уйга киритилмаётганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, илгари ҳам Ў.Яздурдиев уйдан чиқариб юборилганида “Жўйжангал” маҳалласи профилактика инспектори томонидан бир неча бор уйига киритиб қўйилган.
З.Мейлиев ва маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари биргаликда С.Аннаевага тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқаро Ў.Яздурдиев ўша куннинг ўзида уйига киритиб қўйилди. Шунингдек, ушбу оиланинг моддий аҳволи инобатга олиниб, моддий ёрдам берилганлиги ва шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланиб келинаётганлигини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024