Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

1356       0

Ахборот хизмати

       

Демак, ердан оқилона фойдаланиш, асраб авайлаш, уни ифлослантирмасдан яроқли ҳолатда келажак авлодларга қолдириш инсониятнинг бурчи ҳисобланади.

Жамиятда ер иқтисодий ресурс – мулк сифатида ишлаб чиқариш майдони, қазилма бойлик манбаи, айрбошлаш, сотиш, гаровга қўйиш, ижарага олиш, вақтинча фойдаланиш, ҳадя қилиш, мерос қолдириш, бойлик тўплаш воситаси сифатида фойдаланилади. Бироқ, ер майдони кенгаймайдиган, кўпаймайдиган ва маълум бир чегара билан чекланган ресурс ҳамдир.  

Ер умуммиллий бойлик ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида давлат томонидан муҳофаза қилинади. Бу меъёр Конституциямизнинг 68-моддасида мустаҳкамланган.

Охирги даврда ҳам ердан самарали фойдаланиш, уни ҳимоялаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар белгилаш бўйича сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Жумладан, кейинги даврда мамлакатимизда ерга оид муносабатларда тенглик ва шаффофликни, ер ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлашга ҳамда ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ерга оид ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш зарурияти юзага келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг  LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг биринчи қисми.

2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси янги 232-боб – “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишларни юритишнинг ўзига хос хусусиятлари” билан тўлдирилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари