Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бир кун муддатда бартараф этиш топшириғини берган вилоят раҳбари маҳалла ҳудудидаги 15-сонли боғчанинг иситилишини ҳам кўздан кечирди.
Шундан сўнг, пиёдалар йўлаги бўйлаб "Алпомиш" маҳалласига борилди. Йўлак пиёдалар, хусусан, имконияти чекланган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулайлик яратиш мақсадида реконструкция қилинган. Бироқ, айрим қисмлари қазилиб, таъмирланмаган, натижада лой йиғилиб пиёдалар учун ноқулайлик туғдирмоқда. Вилоят раҳбари ҳолатга эътибор қаратмаган мутасаддилар фаолиятини танқид қилиб, бир кун муддатда камчиликларни бартараф этиш топшириғини берди.
Шунингдек, "Алпомиш" маҳалласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари ва профилактика инспекторининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича жорий йил 10-ноябрдан бошланган "Долзарб 50 кунлик" доирасида амалга ошираётган ишлари юзасидан ахбороти тингланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024