Термиз шаҳридаги мавжуд 37 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 45 566 та хонадонда жами 201 580 нафар фуқаролар истиқомат қилади.
Жами меҳнат ресурслари 136 910 нафар фуқароларни ташкил этади.
Шундан иқтисодий фаол аҳоли 92 581 нафар, иқтисодиёт тармоқларида бандлар 86 963 нафар, ишга жойлаштиришга муҳтож фуқаролар 6 954 нафарни, ишсизлик даражаси 6,1 фоизни ташкил этади.
Ҳурматли Президентимиз томонларидан жорий йилнинг
9-январида “2024 йилда янги иш ўринларнини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурларини тасдиқлаш ҳақида”ги ПҚ-7-сонли қарорлари қабул қилинди.
Бундан келиб чиқиб, шаҳарнинг бандлик дастурлари қабул қилинди.
Жумладан, Термиз шаҳрида 2024 йилдаги янги иш ўринларнини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурига асосан жорий йилда 11 704 нафар (4 232 нафар доимий, 40 нафар мавсумий,
7 432 нафар вақтинчалик) фуқароларнинг доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таъминлаш белгиланган.
Йиллик иш ўринларини соҳалар кесимида айтиб ўтадиган бўлсак:
-Йирик ва ҳудудий инвестисия лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 1 012 нафар,
-Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 9 840 нафар,
- Қурилиш соҳасида аҳолини банд қилиш ҳисобига 800 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган.
Белгиланган иш ўринларини ойма-ой бажарилишини таъминлаш ва “Ягона миллий меҳнат тизими”да акс эттириш юзасидан жорий йилнинг 8 ойи учун жами 5180 нафар фуқароларни тармоқлар бўйича бандлигини таъминлаш режаси белгиланган бўлиб, амалда 12 889 нафар иш ўринлари солиқ ҳисоботларида акс эттирилиб режага нисбатан
248,8 фоизга ортиғи билан бажарилди.
Бунда, доимий иш ўринларини 11965 нафар 229,3 фоизга, мавсумий иш ўринларини 723 нафар 460,3 фоизга ва вақтинчалик иш ўринларини 201 нафар 231,1 фоизга бажарилди. Шундан саккиз ойда 1051 нафар норасмий ходимларнинг фаолияти расмийлаштирилди. (Легаллаштиришди). Бу бўйича ишларни давом эттирилмоқда.
Яратилган иш ўринларини соҳалар кесимида январ ва апрель ойларини таҳлил этадиган бўлсак;
Инвестисия лойиҳалари 164 нафардан 328 нафарга бажарилган
200,0 фоизга
Хизмат кўрсатиш соҳасида 4456 нафардан 11064 нафарга
248,3 фоизга
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 31 нафардан 719 нафарга
4 фоизга
Қурилиш соҳасида 529 нафардан 778 нафарга 147,1 фоизга бажарилди.
Ушбу ишларни доимий равишда давом эттирган ҳолда 3-чорак учун белгиланган режа кўрсаткичларини кейинги ҳисобот даврида ортиғи билан бажарилишини таъминлаймиз.
Аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича 7 944 нафар (6 816 нафар ўзини ўзи банд қилиш, 411 та якка тартибдаги тадбиркор ташкил этиш, 717 та тадбиркорлик ташкил қилиш) мақсадли кўрсаткичларни маҳаллабай, ойлар ва чораклар кесимида белгилаб олганмиз.
Булардан келиб чиқиб, жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида
Ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига 8 ойлик режаси 4146 нафар бўлиб, 11010 нафарга ёки 5 фоизга
Якка тартибдаги тадбиркор ташкил этиш ҳисобига 8 ойлик режаси 274 та бўлиб, 749 тага ёки
273,3 фоизга тадбиркорлик субъекти ташкил этиш ҳисобига 8 ойлик режаси ҳисобига 478 та бўлиб бажарилиши 749 тага ёки 156,6 фоизга бажарилган. Бу бўйича кунлик ишлар олиб борилмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024