Термиз шаҳрида 200 минг 50 нафар ахолига 2 та шифохона (марказий шифохона 165 уринлик ва юкумли касалликлар шифохонаси 100 уринли) ва 8 та бирламчи тиббий муассаса (1 та марказий поликлиника, 7 та оилавий поликлиника), битта Сил диспансери томонидан тиббий хизмат курсатилади.
2024-йилда Термиз шахар соғликни сақлаш тизимида қуйидаги ишлар белгилаб олинди ва амалга оширилди:
Бирламчи тизим:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи якунлари бўйича 44-сонли йиғилиш баёни қарори ҳамда Бирламчи тизимда “Сурхондарё тажрибаси”ни Ангор тумани намунаси сифатида жорий этилган патронаж тизими ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 12-январдаги 3-ХС сон буйруғи ижросини таъминлаш борасида қўйидаги ишлар амалга оширилди.
Термиз шахрида 200 минг 50 нафар ахолидан, 193 минг 899 нафари яъни 96.9% 2024 йил 23 март га қадар хатловдан ўтказилди ва апрель ойидан режали равишда профилактик ва чукурлаштирилган куриклардан утказиш учун режа килиб олинди..
Хатлов натижаси буйича ахолини саломатлик ва физиологик холатидан келиб чикиб 4 – та хавф гурухларга ажратиб олинди
Хатлов натижаси:
1-таянч гурухи 81287 нафар (41,9 %).
2-Паст хавф гурухи 62027 нафар (32,0 %).
3-Урта хавф гурухи 46280 нафар (23,9 %).
4- Юкори хавф гурухи 4305 нафар (2,2 %) ташкил қилади.
Соғломлаштириш режаси:
Хатлов натижасида руйхатга олинган сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турган 50585 нафар беморлар 2024 йил учун манзилли соғломлаштириш режаси тузиб олинди ва режага асосан::
Шу кунга қадар 3 гурухга кирувчи 46280 нафар ахоли 2024 йилнинг 7 ойи давомида чукурлаштирилган ва профилактик куриклардан утказилиб 27605 нафари (59,6%) ахолини согломлаштириш ишлари олиб борилди: Шундан –
Амбулатор шароитда (кундузги стационар билан) 25903 нафар (93,8 %).
Туман/шахар марказий шифохонасида 1104 нафар (4,0 %).
Вилоят муассасаларида 552 нафар (2,0 %).
Республика миқиёсидаги муассасаларида 42 нафар (0,2%) согломлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги
ПҚ-№102 сонли “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги.
ПҚ №103 сонли “Юрак - қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги.
ССВни “Ахоли орасида профилактик кўриклар, скрининг дастурлари ва патронажни амалга оширишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 2022 йил 27 июлдаги №210 сонли хамда “Ахоли орасида касалликларни эрта аниқлаш, скрининг дастурларини самарали ўтказиш, аникланган касалликлар буйича манзилли соғломлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича штаблар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2024 йил 27 март даги № 97 сонли буйруқларини ижросини таъминлаш мақсадида йил бошидан ойлик тармоқ режалар тузилиб, режа асосида ишлар олиб борилмоқда. Жумладан:
Термиз шахридаги 67 минг 662 нафар 18-40 ёшдаги фуқароларни тиббий кўриги – 7 ой давомида 27 минг 573689 нафар профилактик кўрикдан ўтказилди. бу режага нисбатан 97% ни ташкил этади.
40 ва ундан катта ёшдаги 62893 нафар ахолидан 51 минг 324 нафари 81.6 % юқумли бўлмаган касалликлар бўйича скринингдан ўтказилди. Скрининг натижасида – 69 нафар қандли диабет ва 958 нафар фуқарода ЮҚТ касалликлари аниқланди.
35-55 ёшли аёллар орасида бачадон бўйни саротонини эрта аниқлаш мақсадида КТМП сига колпоскоп аппарати урнатилди ва кунлик акушер гинекологлар томонидан профилактик куриклари натижасида колпоскоп га юборилиб текширувлардан утказилмокда. 35-55 ёшли аёллар орасида бачадон бўйни саротонини эрта аниқлаш максадида 26 минг 557 нафар аёлларни скринингдан ўтказиш режалаштирилиб, шундан 16 минг 981 нафари ўтказилди ва 4 нафар аёлда бачадон бўйни саротони аниқланди.
45-65 ёшли 20 минг 982 нафар аёллар орасида кўкрак бези саратонинини эрта аниқлаш мақсадида режа қилиб олиниб, шундан 13 минг 845 нафари скринингдан ўтказилди ва 11 нафар аёлда кўкрак бези саратони аниқланди.
Бундан ташқари Сил касалликларни эрта аниқлаш мақсадида хавф гурухига кирувчи фуқаролардан 4 минг 399 нафари режа қилиб олиниб, улардан 1 минг 676 нафари скринингдан ўтказилди ва 7 нафарида касаллик аниқланди.
Юқорида олиб борилган скрининг текширувларидан ташқари “Соғлом юрак” дастури буйича режа қилиб олинган 54 минг 846 нафар фуқародан бугунги кунгача 52 минг 123 нафар 95.0 % ни ўтказиб Мтд. Ҳуб Уз тизимига киритилди. Шундан
29 минг 972 нафари -5 % гача,
12662 нафари - 5-10 % гача,
6901 нафари - 10-20 % гача,
2031 нафари 20-30 % гача ва 557 нафари 30 % дан кўп хавф даражаси аниқланиб, ушбу фуқароларни йиллик соғломлаштириш ишлари ССВни № 97 буйруғида кўрсатилган бош мутахасислар томонидан олиб борилмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024