Пресс-тур давомида 30 нафардан ортиқ журналист ва блогерлар янги барпо этилган биноларда илмий тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабалар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишишди.
Вилоятда етмиш йиллик тарихга эга Термиз давлат университетида 13 та факультет, 44 та кафедра мавжуд бўлиб, уларда 700 дан ортиқ профессор-ўқитувчи 20 мингдан зиёд талабага таълим бермоқда. Педагогларнинг 250 дан ортиғи илмий даражага эга.
Матбуот анжуманида ТерДУ ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуқодир Тошқулов ҳамда соҳалар бўйича проректорлар иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб беришди.
Таъкидланганидек, 2024-2025 ўқув йили учун бакалавриат, магистратура, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим мутахассисликларига жами 4204 нафар қабул квотаси режалаштирилган. Жорий ўқув йили учун бакалавриатга 19 та янги таълим йўналиши қўшилган.
Тадбир давомида университетда илм-фан, инновация ва технологиялар ютуқлари асосида сифатли таълим жараёнини ташкил қилиш, педагог ходимларининг меҳнат самарадорлигини белгиловчи KPI тизимининг афзалликлари, талабаларни ётоқхона ва ижара хонадонларга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024