Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

12 / 07 / 24

212422       0

Ахборот хизмати

       

2024 йил 6 ойи давомида шаҳар ҳудудида жами 219 та жиноят содир бўлган, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 222 та содир этилиб -3 та ёки -1,4 фоизга камайишига эришилди.

Олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар 142 та содир бўлган, ўтган йилнинг шу даврида 179 та содир этилиб -37 тага ёки -20,7 фоизга камайшига эришилган. Аниқланадиган жиноятлар 77 та аниқланган ўтган йилни шу даврида 43 та содир этилиб, -34 тага ёки 79,1 фоизга ошган.

Қотиллик жинояти  содир бўлмаган, ўтган йил 1 та содир этилган -100 фоизга камайган. Номусга тегиш жинояти содир бўлмаган ўтган йил 2 та содир бўлган -100 фоизга камайган. Талончилик 1 та содир этилган, ўтган йил 2 та содир этилиб -50 фоизга камайган. Фирибгарлик жинояти 26 та содир бўлган ўтган йил 31 та содир бўлган -16,1 фоизга камайган. Товламачилик жинояти 1 та содир бўлган ўтган йил 4 та содир этилган -75 фоизга камайган. Ўғирлик жинояти 58 та содир этилиб, ўтган йили 75 та содир этилган                      -22,7 фоизга камайган. Безорилик жинояти 10 та содир этилган ўтагн йили 14 та содир бўлган -28,6 фоизга камайган, одам ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ходисалари 1 та содир бўлган ўтган йили 3 та содир этилган -66,7 фоизга камайишига эришилган.

Шахслар кесимида жиноятлар таҳлил қилинганида вояга етмаганлар, ёшлар, маст, ишламайдиганлар, гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан камайган.

Бундан ташқари, жиноятларни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактика қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, хамкорликни тўғри ва самарали йўлга қўйиш орқали жиноятларни тубдан камайтириш мақсадида шаҳардаги барча маҳаллаларнинг креминоген вазияти ва аҳоли сонидан келиб чиққан холда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган.Бу орқали ҳар бир «қизил» ва «сариқ» маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этилиши юқори бўлган объектлар яъни бозор, кўнгилочар жойлар ва бошқа жойларлар, жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар (ишсизлар, тиббиёт хисобидаги шахслар ва бошқа шахслар) тоифага қараб ажратилиб, «жиноят ўчоқлари» аниқланиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланиб жиноятларни жиловлаш бўйича туну-кун профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари «қизил» ва «сариқ» тоифадаги маҳаллаларга шахсан масъул этиб бириктирилиб, улар ҳар куни 1 соат жиноятчиликнинг аҳволини таҳлил қилиб бориш тизими йўлга қўйилган.

Шаҳар ҳудудида жиноятларни олдини олиш бўйича тунги гуруҳлар фаолияти кучайтирилди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ ходимлари билан ҳудуд профилактика инспекторлари ва ҳудуд тезкор вакиллари маҳаллада тунги гуруҳда хизмат олиб бормоқда, шаҳар ИИБда раҳбариятдан масъул бўлган ўринбосарим ва унинг 2 нафар ёрдамчиси тунги гуруҳ фаолиятини текшириб. Улар томонидан амалга оширилган ишларни сархисоб қилиб боришмоқда. Ҳар бир маҳаллада содир этилган жиноят бўйича сектор раҳбарининг шахсан ўзи ҳудудга бориб, жиноятнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиб мухокама қилиб бормоқда.                 

Термиз шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда зиммамизга юклатилган вазифаларнинг бекаму-кўст, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаймиз, бундан буён катта масъулият ва жавобгарликни ҳис этган ҳолда, туну-кун хизмат қилиб, Президентимиз ва халқимизнинг ишончини оқлаймиз деб ишонтираман.

Халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаш учун ходимларнинг ишга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиришга, ўз касбига виждонан ёндашиб хизмат қилишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратамиз.

Ушбу вазифаларни бажариш учун Ички ишлар бошқармаси сохавий хизматларининг имконияти  ва салоҳияти етарлидир.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари