Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

5608       0

Ахборот хизмати

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024 йил 21 июнь куни “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-228-сонли қарорни имзолади. Бу қоррупцияга қарши кураш йўналишидаги яна бир ҳуқуқий ҳужжат бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари такомиллаштирилиб, жамиятда коррупция иллатига нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари кенг жорий этилиб, уларнинг фаолиятида очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича тизимли чоралар кўрилди.

Шу билан бирга, аҳоли ва давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга «ҳалоллик вакцинаси»ни сингдириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш тизимини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янги босқичга олиб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида:

- Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратурасининг аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз оширишга қаратилган «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасини 2025 йил 1 январдан жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқулланган.

Бу борадаги устувор йўналишлари этиб аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдириш, коррупцияга қарши курашишга масъул ҳамда коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларидаги ходимларнинг билим, кўникма ва малакаларини доимий равишда ошириб бориш, давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини баҳолаш ва сертификатлаш ҳамда сертификат олган давлат хизматчиларининг реестрини юритиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги миллий ва хорижий тажриба, илмий, услубий ва амалий ишланмалар, эришилган ютуқлар бўйича электрон маълумотлар базасини юритиш, коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш белгиланди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув дастурлари:

аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари;

таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари;

давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматчилари;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг ходимлари орасида олиб борилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари мунтазам равишда ўз ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириб боришларини таъминлаши белгиланган бўлса, давлат иштирокидаги корхоналарга бундай чораларни кўриб бориш тавсия этилган.

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган илмий тадқиқотларни тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида вазифалар кўрсатилган:

Агентлик томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилиши мумкин бўлган тавсиявий йиллик илмий-тадқиқот мавзуларини шакллантириш;

барча олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижаларини Агентликка тақдим этиш;

Академия томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар, миллий ва хорижий тажриба, илмий, услубий ва амалий ишланмалар ҳамда илмий-тадқиқот ишлари бўйича электрон маълумотлар базасини муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда юритиш тартиби жорий этиш.

Агентлик ва Академия соҳадаги илмий тадқиқотларни мақсадли ва сифатли амалга ошириш, натижаларини оммалаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига мунтазам равишда таклифлар киритиб бориш.

 

Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Ш.Алимардонов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари