Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

11065       0

Ахборот хизмати

       

Термиз шаҳар | Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув ташаббуси болалар ва ёшларнинг овози ва эҳтиёжлари давлат сиёсати ва қарорлар қабул қилишнинг ажралмас қисми бўлган жамиятларни яратишга ёрдам беради
 
Бугун УНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Кастижиохоним ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлик бўлими раҳбари Раҳел Бёш хоним Термиз шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида улар Термиз шаҳар ҳокими Ў. Тўраев билан учрашдилар. Йиғилишда 2022-2023 йилларда Термиз шаҳрининг “Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув” (БЙДМБ) ташаббусидаги иштироки якунлари тақдим этилди ва муҳокама қилинди.

Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан молиялаштирилган ва УНИCEФ томониданқўллаб-қувватланган ушбу инновацион ташаббус Фарғона, Навоий, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида “Юксалиш” ҳаракати ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда синовдан ўтказилди ва амалга оширилди.

БЙДМБ ташаббуси маҳаллий ҳокимият органларининг болалар ва ёшлар манфаатларини изчил таъминловчи қарорлар қабул қилишини таъминлашга қаратилган. Ҳокимият вакиллари, қизлар ва ўғил болалар, ёш аёллар ва эркаклар болалар ва ёшлар ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган соғлом, ғамхўр, хавфсиз, ўрганиш имкониятлари бўлган, рағбатлантирадиган, камситишлардан ҳоли ва ва инклюзив муҳитларни яратиш учун биргаликда ҳаракат қилдилар.
Термиз шаҳридаги ташаббус давомида Ёшларнинг шахсий муаммоларини ҳал этишдан кўра, шаҳарлардаги барча болалар ва ёшларни қамраб олувчи ижтимоий муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларининг муқобил формати қўлланилди.

Шаҳарда ўтказилган маслаҳатлашувларда 4000 нафардан ортиқ ёшлар(1732 нафар ўғил, 2309 нафар қиз ва 42 нафарногироблиги бўлган ёшлар) иштирок этди.
Ёшлар билан ўтказилган маслаҳатлашувлар натижаларига кўра, шаҳар ҳокимлиги томонидан 2023-йилда ижтимоий соҳа объектлари белгилаб олиниб, уларни ободонлаштириш бўйича ишлар олиб борилди. Масалан, болалар ва ёшларнинг бўш вақтини ўтказиши ваўйинлар учун шароитларни кенгайтириш мақсадида “Ёшлар боғи” (собиқ Бобур боғи) ташкил этилди. Боғда аттраксионлар янгиланди, дам олиш шароитлари яхшиланди ҳамда кутубхона ташкил этилди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида ер ости ўтишжойи реконструкция қилинди, 29 та қўшимча светофорва 43 та йўл камераси ўрнатилди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари