Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифидан сўнг, куннинг иккинчи ярмида Термиз шаҳридаги оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Темирйўлчи маҳалласида инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шаҳар сектор раҳбарлари маҳаллада бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар хусусида тақдимот қилишди. Маҳалла “еттилиги” ўз фаолияти юзасидан ахборот берди.
Вилоят раҳбари маҳалла бўйлаб юриб, бажарилган ишларни кўздан кечирди. Маҳалланинг ўсиш нуқталари, драйвер соҳалари билан қизиқди. Аҳоли билан мулоқот қилиниб, мурожаатлари тингланди ҳамда масъулларга муаммоларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари ва маҳалла “еттилиги”га аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, маҳаллани бир ой муддатда “яшил” тоифага ўтказиш вазифалари топширилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024