Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари, 19 та давлат ва 2 та халқаро ташкилот делегациялари, фольклор жамоалар ҳамда 11 та хорижий ва элликдан ортиқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларининг мухбирлари иштирок этди.
Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Мардон Мавлонов, Маҳмуд Намозов, Оғабек Собиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳосила Раҳимова, Сайёра Қозиева, Алишер Файз каби элимиз суйган санъаткорлар, Халқ бахшилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган фольклор жамоалар ўз чиқишларини намойиш этишди.
Миллий куй-қўшиқлар, термалар, лапар ва фольклор жамоаларнинг чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари тадбир иштирокчилари, жумладан, хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Тантанали концерт дастури дронлар шоуси ҳамда мушакбозлик томошалари билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали тадбирлари жорий йил 7-май кунига қадар давом этади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024