Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир.
9-май юртимизда кенг миқёсда “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб, 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар хотираси ёд этилади ҳамда уруш ва фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.
Нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш анъанага айланган. “Хотира ва қадрлаш куни”ни муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида бугун Термиз шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида “Хотира-абадий!” номли тадбир бўлиб ўтди.
Юртимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб фидо бўлган ватандошларимиз хотирасини ёт этиш эса энг олий вазифамиздир. Зеро “Инсон азиз, хотира-муқаддас”дир.
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024