Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

Термиз шаҳрида "Жаҳолатга қарши-маърифат" тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

2024-05-07

54167       0

Ахборот хизмати

       

Бугун, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика қайтарув гуруҳи, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази , Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, шаҳар тарғиботчилари, Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази Сурхондарё минтақавий филиали Ижтимоий ва мутахассислик фанлари кафедрасидан, шаҳар ҳокимлиги, ДХХ, ИИБ масъул ходимлари, олий таълим муассасаси профессор ўқитувчилари ва диний соҳа вакилларидан иборат тузилган тарғибот гуруҳи томонидан Термиз шаҳар ҳокимлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, иқтисодиёт, банк-молия, солиқ, коммунал, тадбиркорлар, сотувчилар, хизмат кўрсатиш соҳа раҳбар-ходимлари ва ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирларда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий  иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди ҳамда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилмоқда.

Шунингдек, учрашувлар давомида “Жаҳолатга қарши-маърифат” мавзусида маъруза қилиниб, туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ҳамда аҳолини, айниқса ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан ўзини асраши юзасидан маърузалар қилинди ва “Тинчлик қадри” номли видеофильм намойиш этилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
57 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари