Сурхондарёда 9-май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда.
Бугун эрта тонгдан Термиз шаҳридаги Хотира майдонига Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ташриф буюришиб, майдон узра таралган ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди.
Мамлакатимиз бўйлаб 9-май – Хотира ва қадрлаш куни ўзгача руҳда нишонланаётгани замирида аждодлар хотирасини ёд этиш, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш каби эзгу мақсадлар мужассам эканлигини намоён бўлмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024