Термиз шаҳридаги ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кўпайтириш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаиларини кенгайтириш мақсадида Термиз шаҳрида янги 5 юлдузли меҳмонхона, замонавий ресторан ҳамда “Конгресс Ҳалл” қад ростлаши режалаштирилмоқда. Ушбу масалалар юзасидан Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев “Энтер Энгинееринг” қурилиш компанияси мутахассислари билан учрашув ўтказган эди ва белгиланган ҳудудлар кўздан кечирилган эди.
Бугун, ушбу қурилиш ишларини бошлаш олдидан жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров, Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев, фаол нуронийлар, компания масъуллари ва қурувчилар иштирок этишди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024