Ҳудудларда “ИТ-шаҳарча”лар ташкил етилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-майдаги ““Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “ИТ-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил етиш тўғрисида”ги ПҚ-178-сон Қарори”га асосан, ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган
“ИТ-шаҳарча”лар ташкил етилади.
Қуйидагилар “ИТ-шаҳарча”ларнинг асосий фаолият йўналишлари етиб белгиланди:
- ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим егаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;
- семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга еришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;
- дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;
- ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш.
Муаллиф: Термиз шаҳар
адлия бўлими бошлиғи A.Жабборов