Бугун вилоят ҳокими ер ишлари бошланган ва пойдевор қисмини қазиш давом эттирилаётган лойиҳада олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Мазкур ўрта махсус таълим мадрасаси биноси икки қаватли бўлиб, 116 ўринга мўлжалланган.
Вилоят раҳбари қурилиш ҳудудини кўздан кечириб, автураргоҳ, мадраса биноси, фаввора ва иккинчи босқичда қурилиши режалаштирилган бинолар лойиҳаси тақдимоти билан ҳам танишди. Масъулларга таълим даргоҳи қурилишини пухта ва сифатли амалга ошириш, кейинги босқичда режалаштирилган бино лойиҳаларини ҳам шаҳарсозлик нормалари ҳамда ислом меъморчилиги архитектурасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш топширилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024