Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

337998       0

Ахборот хизмати

       

Ҳаммамизга маълумки, аёл – нафосат ва гўзаллик тимсоли. Унинг меҳридан қалблар сурурга тўлади. Аёлнинг жамиятдаги мавқеи ҳақида сўз кетганда, кўз ўнгимизга Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий, Зулфия каби аёллар турганига гувоҳ бўламиз. Улар ўз жасорати, ақл-идроки ва мардлиги билан тарихга ўз исмларини муҳрлаб қўйган. Шундай сиймолар давомчилари эканлигимизнинг ўзиёқ бугунги кун хотин-қизларга ғурур ва шараф туйғуларини ҳис қилишга сабаб бўла олади. Юртимиз мустақилликка эришгач, хотин-қизларнинг ҳар соҳада ижтимоий-сиёсий фаоллигига бўлган эътибор юксалди. Дарҳақиқат, Юртбошимиз хотин-қизларнинг фаоллигини янада ошириш, уларнинг мав­қеини юксалтириш, ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоялаш, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун зарур ижтимоий, сиёсий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш масаласига доимий эътибор бериб келмоқда. Мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар ролини кучайтириш ва мақомини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя этиш юзасидан салмоқли ишлар қилинди. Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли экани конституциявий принцип ҳисобланади. Конституциямизнинг ХИВ боби оила, оналик ва болаликка бағишланган. Ўзбекистон 1995-йили Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчилар қатори БМТнинг “Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги конвенциясига қўшилган. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ҳамда имкониятларини рўёбга чиқариши учун керакли бўлган шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгиланди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармонида оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг  қўмитанинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Бугунги кунда маҳаллада хотин -қизлар фаолининг асосий асосий вазифаси хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш; ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш; турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш; оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш мақасадида  уларни “Аёллар дафтари” орқали манзилли қўллаб-қувватлаш; жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш; оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш. Айтиш жоизки, ижтимоий жиҳатдан ёрдамга муҳтож хотин- қизларимизни бугун  фаол қилиб ,қийин вазиятида уларни ўқитиб, касб – ҳунарли қилиб , муаммоларини ўзлари енгишга асосий эътибор қаратилмоқда ва ижтимоий ходим сифатида бу бизнинг устивор мақсадимиздир.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Тагаева


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари