Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

12 / 01 / 24

338008       0

Ахборот хизмати

       

Бугунги кунда Термиз шахар “Сув таъминоти” бўлимида 6 та гурухли (Мангузар, Шимолий, 4-5 кичик дахадаги, Боғишамол ва Ўзбекистон) ичимлик сув чиқариш ва узатиш хавзаларида 27 та ичимлик сув қудуқлари хамда махаллалар худудида 33 та алохида сув чиқариш қудуқлари, шахарда 1 дона 35 минг.м3 сиғимли оқова сув тозалаш иншоати ва 5 дона оқова сув кўтариш насос станциялари мавжуд бўлиб, шахар худудидаги 37 та махаллада яшовчи  195920 нафар ахолининг 97,6 % марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 4669 нафар 2,4 % қисми алохида сув чиқариш қудуқлари ва сув чиқариш качоклари орқали ичимлик суви билан таъминланган.

Термиз шахар “Сув таъминоти” бўлими хисобида 361,2 км ичимлик сув ва 113,1 км оқова сув қувурлари мавжуд бўлиб, улар орқали 40950 та ахоли хонадонларида яшовчи 139420 та кишига, 97 та бюджет муассасаларига ва 950 та улгуржи истеъмолчиларга ичимлик суви ва оқова сув хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

            Бугунги кунда Термиз шахар “Сув таъминоти” бўлимидаги мавжуд 364,3 км ичимлик сув қувурларидан 78,9 км хамда 113,1 км оқова сув қувурларидан 20,3 км қисми таъмир-талаб холатга келиб қолганлиги натижасида тармоқларда авария носозлик холатлари вужудга келиб, узилишлар рўй бермоқда.  Ичимлик суви ва оқова сув қувурлардаги ёрилишларни ўз муддатида бартараф қилишда ва қазилган жойларни қайта асфалът копламаси билан ёткизиш муаммоси хам вужудга келиб, махалла фуқаро йиғинлари хамда ахоли хонадон эгалари томонидан хақли ариза ва шикоятлар кўпайиб кетмоқда. Бунинг асосий сабаблари “Сурхондарё сув таъминот” МЧЖ томонидан керакли бўлган материал техник ресурслар ажратилмай қазилган жойлар асфалът қопламалари билан қопланмаслиги натижасидадир.   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25-октябрдаги ПҚ-408-сонли  “2022-2023 йилларда махаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига биноан шахардаги 10 та махаллаларга ичимлик сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш учун  3,5 млр.сўм маблағ молиялаштирилиб,  шахарнинг “Маърифат” махалласида 0,3 км, “Сурхон-сохили” махалласида  1 км, “Аму-сохили” махалласида 0,34 км, “Кокилдор ота” махалласида 1,2 км, ичимлик сув қувурлари қурилиб, фойдаланишга топширилиб, 320 та хонадон илк бор ичимлик суви билан таъминланди.

Шунингдек шахарнинг “Наврўз” махалласида 0,36 км, “Шодлик” махалласида 0,2 км, “Турон” махалласи 0,43 км оқова сув қувурлари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга шахарнинг “Мехробод” махалласидаги ички кўчаларга 2,7 км ичимлик сув қувурлари ва “Алпомиш” махалласида 0,6 км оқова сув қувурларини реконстукция қилиш ишлари нихоясига етказилиб, ичимлик суви ва окова сув хизматлари таъминоти яхшиланди.

Шунингдек ушбу қарорга қўшимча равишда шахарнинг 7 та махалласида ичимлик суви ва оқова сув қувурларини қуриш хамда реконструкция қилиш учун 5,1 млрд.сўм маблағ ажратиш белгиланиб, шахарнинг “Тинчлик” махалласида                    2 дона ичимлик сув қудуқлари мукаммал таъмирдан чиқарилиб, янги насослар ўрнатилиб, 4,1 км ичимлик сув қувурлари қурилиб, реконструкция қилиниб, “Тинчлик” махалласидаги ахоли хонадонлари марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. Шахарнинг “Дўстлик” махалласидаги якка тартибдаги ахоли хонадонлари илк бор оқова сув хизматлари билан таъминлаш мақсадида 0,6 км оқова сув қувурлари қурилиб, 1 дона оқова сув кўтариш насос станцияси қурилди. Шахарнинг “Гулистон” махалласи Қирғоқ бўйи кўчалардаги ахоли хонадонларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1,2 км ичимлик сув қувурлари реконструкция қилиниб, 1 дона ичимлик сув чиқариш қудуғи мукаммал таъмирдан чиқарилиб, янги сув чиқариш насоси ўрнатилди. Шахарнинг “Бўстон” махалласидаги кўп қаватли уй-жойларни ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 0,5 км ичимлик сув қувури реконструкция қилиниб, 2 дона сув чиқариш қудуғи мукммал таъмирдан чиқарилиб, янги насослар тўплами ўрнатилди. Шу билан бирга ушбу махалладаги кўп қаватли уй-жойлар оралиғидаги ташқи оқова сув қувурларини мукаммал таъмирлаш мақсадида 0,44 км ташқи оқова сув қувурлари қайта қурилди. Шахарнинг “Маърифат” махалласи Тараққиёт кўчасида 0,3 км ва “Алпомиш” махалласида 0,5 км оқова сув тармоғи қайта реконстукция қилиниб, носозликлар бартараф қилинди.  

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2023 йил 10-февралдаги                         19-сонли йиғилиш байёнига мувофиқ 37 та махаллаларга ажратилган 75 млрд.сўм маблағи хисобидан 20,1 км ичимлик сув қувурлари, 2,5 км оқова сув қувурларини қуриш ва  реконструкция қилиш 22 дона ичимлик сув чиқариш қудуқларини ва               2 дона оқова сув кўтариш насос станцияларининг 2 дона сув узатиш насосларини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 6,2 млрд.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари пудратчи корхона томонидан амалга оширилди.

Жумладан;

  1. Шахарнинг “Боғзор” махалласидаги 6467 ахоли хонадонлари 100 % марказлашган ичимлик суви хамда 5635 ахоли 87,1% оқова сув хизматлари билан таъминланган. Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида ажратилган бюджет маблағлари хисобидан 284,1 млн.сўм ажратилиб, махалладаги кўчаларда“Суюнбек Сурхон” МЧЖ томонидан 1,2 км оқова сув қувурларини реконструкция қилиш ишлари нихоясига етказилди.

Шунингдек ушбу махалладаги алохида сув чиқариш қудуғига 1 дона ЭЦВ-8-40-90 русумли янги сув чиқариш насоси хамда электр жихозлари ўрнатилди.

  1. Шахарнинг “Мехробод” махалласидаги 5152 ахоли 100 % марказлашган ичимлик суви ва 3648 ахоли 70,8 % оқова сув хизматлари билан таъминланган. Ўтган 2023 йил январ-ноябр ойларида ажратилган маблағ хисобидан 427 млн.сўм маблағ ажратилилиб, 2,7 км ичимлик сув қувурлари қайта реконстукция қилинди.  пудратчи “Суюнбек Сурхон” МЧЖ томонидан 1,2 км янги оқова сув қувурлари қурилди. Лекин махалла фуқаролари йиғини раислари ва хомий ёрдамчиси томонидан ахоли хонадонларига тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмаганлиги сабабли ахоли хонадонларига ички оқова сув тармоғини тортиш ишлари тўлиқ нихоясига етказилмай қолмоқда.
  2. Шахарнинг “Чегара” махалласидаги 3852 та ахолининг 95 % марказлашган ичимлик суви ва 440 ахоли 11,4 % оқова сув хизматлари билан таъминланган. Ўтган 2023 йил январ-ноябр ойларида махаллий бюджет хисобидан 56,3 млн.сўм ажратиш белгиланиб, пудратчи “Суюнбек Сурхон” МЧЖ томонидан 0,2 км сув қувурлари янги қурилди.
  3. Шахарнинг “Гулистон” махалласи 13459 ахоли 100 % марказлашган ичимлик суви ва 8024 ахоли марказлашган оқова сув хизматлари билан таъминланган. Ўтган 2023 йил И-ярим йиллигида махаллий бюджет хисобидан 360 млн.сўм маблағ ажратиш белгиланиб, пудратчи “Суюнбек Сурхон” МЧЖ томонидан 0,6 км ичимлик сув қувури қурилиб, 2 дона алохида сув чиқариш қудуғи реконструкция қилиниб, янги сув чиқариш насоси ва электр жихозлари ўрнатилди. Шунингдек оқова сув кўтариш насос станциясига 1 дона оқова сув кўтариш насоси ўрнатилди.
  4. Шахарнинг “Гулираъно” махалласидаги 3175 ахоли 100 % марказлашган ичимлик суви ва 2289 ахоли 72,1 %оқова сув хизматлари билан таъминланган. Ўтган 2023 йил И-ярим йиллигида махаллий бюджет маблағлари хисобидан 282,0 млн.сўм маблағ ажратиш белгиланиб, пудратчи “Суюнбек Сурхон” МЧЖ томонидан 0,8 км оқова сув қувурлари янгидан қурилди. Лекин ахоли хонадон эгалари томонидан ички оқова сув тармоғи тортилмасдан марказлашган оқова сув қувурига тўлиқ уланмаган.
  5. Шахарнинг “Тупроққўрғон” махалласида яшовчи 7832 ахоли 100 % марказлашган ичимлик сув ва 96,7 % ахоли оқова сув хизматлари билан таъминланган. Ўтган 2023 йил И-ярим йиллигида махаллий бюджет хисобидан 292,0 млн.сўм ажратиш белгиланиб, пудратчи “Суюнбек Сурхон” МЧЖ томонидан 0,4 км ичимлик сув ва 05 км оқова сув қувурлари реконструкция қилинди. Шунингдек пудратчи корхона томонидан 2 дона алохида сув чиқариш қудуғига янги насос ва электр жихозлари ўрнатилди.
  6. Шахарнинг “Боғишамол” махалласида яшовчи 15687 ахоли 100 % ичимлик суви ва 9581 ахоли 611 % оқова сув хизматлари билан таъминланган. Ўтган 2023 йил II-ярим йиллигида махаллий бюджет маблағлари хисобидан 215,6 млн.сўм маблағ ажратиш белгиланиб, пудратчи “Суюнбек Сурхон” МЧЖ томонидан 1 дона ичимлик сув чиқариш қудуғи мукаммал таъмирдан чиқарилиб, 1 дона янги 37 кВтли соатига 260 м3 қуввати янги сув узатиш насоси ўрнатилди.
  7. Шахарнинг “Ўзбекистон” махалласида яшовчи 4756 ахоли 100 % марказлашган ичимлик сув ва 4059 ахоли 85,3 % оқова сув хизматлари билан таъминланган. Ўтган 2023 йил январ-ноябр ойларида махаллий бюджет маблағлари хисобидан 339 млн.сўм маблағ ажратиш белгиланиб, пудратчи корхона томонидан 0,6 км ичимлик сув қувурлари реконструкция қилиниб, сув узатиш насос станциясига 1 дона замонавий сув узатиш насоси ўрнатилди.
  8. Шахарнинг “Мангузар” махалласида яшовчи 6755 ахолидан 91,0 % марказлашган ичимлик сув ва 3033 ахолидан 45,0 % оқова сув хизматлари билан таъминланган. Ўтган 2023 йил И-ярим йиллигида махаллий бюджет маблағлари хисобидан 750,0 млн.сўм маблағ ажратиш белгиланиб, пудратчи “Суюнбек Сурхон” МЧЖ томонидан махалланинг Гулистон кўчасида 8 та 2 қаватли уй-жойларга 1,8 км оқова сув қувурлари қурилиб, 1 дона 100 м3 сиғимли оқова сув кўтариш насос станцияси қурилиб, ахоли хонадонлари марказлашган оқова сув қувурига уланиб, оқова сув хизматлари билан таъминланди.
  9. 10. Шахарнинг “А.Навоий” махалласида 2023 йилнинг II-чорагида инвестиция дастурига биноан “Ангор Хушбоқ Али” хусусий корхонаси томонидан 1360 млн.сўм маблағ хисобидан 1 дона сув қудуғи реконструкция қилиниб, 25 м3 сиғимли сув сақлаш иншоати қурилиб, 6,3 км ичимлик сув қувурлари янгидан қурилиб, ахоли хонадонлари ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
  10. Шахарнинг “Кокилдор ота” махалласида жорий йилнинг II-чорагида инвестиция дастурига биноан 620 млн.сўм маблағ хисобидан “Термиз Тезкор Қурилиш” хусусий корхонаси томонидан 2,25 км магистрал ва ички сув қувурлари қурилди. Шунингдек пудратчи “Универсал Қурилиш Махсус Транс” МЧЖ томонидан махаллий бюджет ажратилган 380 млн.сўм маблағ хисобидан 1 дона сув чиқариш қудуғи таъмирдан чиқарилиб, 25 м3 сиғимли сув сақлаш иншоати янгидан қурилиб, 0,2 км сув қувури қурилиб, 135 хонадонга ички сув қувури тортилиб, ахоли хонадонлари илк бор ичимлик суви билан таъминланди.
  11. Шахарнинг “Жайхун” махалласида махаллий бюджет хисобидан пудратчи 131,6 млн.сўм маблағ хисобидан 0,2 км ичимлик сув қувурлари қайта реконструкция қилиниб, ушбу худуддаги кўп қаватли уй-жойларнинг сув таъминоти яхшиланди.
  12. 13. Шахарнинг “Авлоний” махалласида махаллий бюджет хисобидан 297,0 млн.сўм маблағ хисобидан пудратчи “Универсал Қурилиш Махсус Транс” МЧЖ томонидан 0,35 км ичимлик сув қувурлари қайта реконструкция қилиниб, кўп қаватли уй-жойларнинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. Шунингдек ушбу худуддаги алохида сув чиқариш қудуғига янги сув чиқариш насос тўплами ўрнатилди.
  13. Шахарнинг “Намуна” махалласи худудида махаллий бюджетда 86,6 млн.сўм маблағ хисобидан ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 2 дона сув чиқариш насослари тўлиқ реконстукция қилиниб янги насослар тўплами ўрнатилди.
  14. 15. Шахарнинг “Юлдуз” махалласида махаллий бюджет хисобидан 305,6 млн.сўм маблағ хисобидан пудратчи “Универсал Қурилиш Махсус Транс” МЧЖ томонидан 0,6 км оқова сув қувурлари қурилиб, ахоли хонадонлари оқова сув хизматлари билан таъминланди. Шунингдек ушбу худуддаги алохида сув чиқариш қудуғига янги насослар тўплами ўрнатилди.
  15. Шахарнинг “Патткесар” махалласидаги ахоли хонадонларини тўлиқ ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида пудратчи “Зарафшон Термиз” ХК томонидан 730 млн.сўм маблағ ажратилиб, 2,6 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, 1 дона ичимлик сув чиқариш қудуғи янгидан қазилиб, ахоли хонадонлари тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди.
  16. Шахарнинг “Шодлик” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 0,36 км ичимлик сув қувури ва 2 дона сув чиқариш қудуғини реконструкция қилиш учун 155 млн.сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ нихоясига етказилди.
  17. Шахарнинг “Сурхон-сохили” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Зарафшон Термиз” ХК томонидан 93 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,44 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, ахоли хонадонларининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
  18. Шахарнинг “Нурли келажак” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Зарафшон Термиз” ХК томонидан 184 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,61 км ичимлик сув ва оқова сув қувурлари янгидан тортилиб, ахоли хонадонларининг ичимлик ва окова сув таъминоти яхшиланди.
  19. Шахарнинг “Дўстлик” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Юлдуз Азиза Хафиза” ХК томонидан 110 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,23 км ичимлик сув ва оқова сув қувурлари янгидан тортилиб, ахоли хонадонларининг ичимлик ва окова сув таъминоти яхшиланди.
  20. Шахарнинг “Темир йўлчи” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Юлдуз Азиза Хафиза” ХК томонидан 148 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,78 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, ахоли хонадонларининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
  21. Шахарнинг “Аму-сохили” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Зарафшон Термиз” ХК томонидан 61,1 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,23 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, ахоли хонадонларининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
  22. Шахарнинг “Жўйжангал” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Зарафшон Термиз” ХК томонидан 280 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,41 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, 1 дона сув чиқариш насоси таъмирдан чиқарилиб, янги насос ўрнатилди.
  23. Шахарнинг “Жомий” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Юлдуз Азиза Хафиза” ХК томонидан 52 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,22 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, ахоли хонадонларининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
  24. Шахарнинг “Эски шахар” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Зарафшон Термиз” ХК томонидан 324 млн.сўм маблағ ажратилиб, 1,2 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, 2 дона сув чиқариш насоси таъмирдан чиқарилиб, янги насос ўрнатилди.
  25. Шахарнинг “Турон” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Юлдуз Азиза Хафиза”ХК томонидан 96  млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,34 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб,   1 дона сув чиқариш насоси таъмирдан чиқарилиб, янги насос ўрнатилди.
  26. Шахарнинг “Алпомиш” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Универсал Қурилиш Махсус Транс” МЧЖ томонидан 92 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,2 км ичимлик ва оқова сув қувурлари янгидан тортилиб, 2 дона сув чиқариш насоси таъмирдан чиқарилиб, янги насос ўрнатилди.
  27. Шахарнинг “Саховат” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Юлдуз Азиза Хафиза” ХК томонидан 86 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,36 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, ахоли хонадонларининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
  28. Шахарнинг “Бўстон” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Универсал Қурилиш Махсус Транс” МЧЖ томонидан 25 млн.сўм маблағ ажратилиб, 25 дона очиқ холатга келиб қолган ичимлик сув тақсимлаш хамда оқова сув қабул қилиш қудуқларининг устки қисми таъмирдан чиқарилиб, янги чўян қопқоқлар ўрнатилди.
  29. Шахарнинг “Маърифат” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Зарафшон Термиз” ХК томонидан 108 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,12 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилиб, 1 дона сув чиқариш насоси таъмирдан чиқарилиб, янги насос ўрнатилди.
  30. Шахарнинг “Тинчлик” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Юлдуз Азиза Хафиза” ХК томонидан 65 млн.сўм маблағ ажратилиб, 2 дона ичимлик сув чиқариш қудуғи мукаммал таъмирланиб, 2 дона янги сув чиқариш насоси ўрнатилди.
  31. Шахарнинг “Каттабоғ” махалласидаги ахоли хонадонларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида пудратчи “Универсал Қурилиш Махсус Транс” МЧЖ томонидан 12,8 млн.сўм маблағ ажратилиб, 0,1 км ичимлик сув қувурлари янгидан тортилди.

Ушбу ишлар натижасида ўтган бахор-ёз мавсумида хамда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида шахар ахоли хонадонлари тўлиқ барқарор ичимлик суви билан таъминланиб, шахардаги ахоли хонадон эгалари томонидан ичимлик сув таъминоти бўйича  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, вертуал қабулхонаси, Ишонч телефон оркали ва шахар хокимлиги вилоят прокуротураси томонидан ичимлик сув таъминотидаги узилишлар тўғрисидаги мурожаатларнинг кескин камайишига эришилди.

Шу билан бирга 2021-2025 йилларда Республика бюджети хисобидан умумий қиймати 283 млн.доллар бўлган "Тўпаланг Термиз" сув омборидан узунлиги 371,0 км магистрал сув қувурини қуриш орқали шахар ахолисини тўлиқ тоза ичимлик сув билан таъминлаш лойихаси бугунги кунда вилоятнинг Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қўмқўрғон туман ахоли хонадонлари тўлиқ ичимлик суви билан таъминлаётганлиги хамда 2021-2025 йилларда шахар ахолисига суткасига 60 минг.м3 тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиха ва қурилиш ишлари нихоясига етказилади.

Шунингдек 2024-2028 йилларда шахарнинг оқова сув таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида Хукуматимиз Германия Федератив Республикасининг КФWБ банки томонидан 34 млн.Евро миқдордаги гуманитар ёрдам сифатида маблағ ажратиш белгиланиб, бугунги кунда шахарнинг оқова сув тозалаш иншоатини янги замонавий қуриш хамда 8,8 км магистрал оқова сув тармоқларини қайта қуриш, 80 км ички оқова сув қувурларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш лойиха смета хужжатлари тайёрланмоқда. Ушбу лойиха тўлиқ қуввати ишга туширилгандан сўнг шахар ахолиси 100 % тоза ичимлик сувм ва 80 % оқова сув хизматлари кўрсатилишига эришилади.            

Сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлими бошлиғи С.Эшпулатов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари