Ана шундай учрашувлар бугун Термиз шаҳридаги 13-сонли ҳамда 26-сонли умумтаълим мактабларида ДХХ Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари билан ўтказилди.
Ҳарбий либоси ўзига ярашиб турган ёш ўғлонлар ўзлари 10-синфгача таҳсил олган мактабда ўқувчиларга ДХХ Чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи, унда яратилган шароитлар, ўқишга қабул қилиниш шартлари ҳақида атрофлича маълумотлар беришди.
Учрашувлар ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ҳарбийликка қизиқтириш, уларга юрт олдидаги фарзандлик бурчини англатиши билан аҳамиятли бўлди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024