Президент Фармони (https://lex.uz/uz/pdfs/6732832) билан, 2024-2026-йилларда Бухоро, Андижон, Тошкент, Ангрен, Термиз шаҳарлари ҳамда Тошкент туманидаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудлардаги чиқинди йиғиш майдончаларида чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган» ва «озиқ-овқат» тоифаларига ажратган ҳолда йиғиш ташкил этилади.
2024-йилнинг 1-июл кунигача ушбу ҳудудларда хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан чиқиндиларни тоифаларига ажратган ҳолда тўплаши учун қуйидаги турдаги махсус чиқинди пакетлари билан фуқаролар бепул таъминланади:
● қайта ишланадиган маиший чиқиндилар учун — шаффоф, рангсиз;
● қайта ишланмайдиган маиший чиқиндилар учун — қора ранг;
● озиқ-овқат чиқиндилари учун — жигарранг.
Қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар чиқинди йиғиш майдончаларида санитар тозалаш корхоналари томонидан сотиб олинади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024