Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ташаббуси билан Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан 110 та кўмакка муҳтож оилага байрам совғаси улашилди. Дарҳақиқат, юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш орқали инсон қадри улуғланмоқда. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади.Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилганлигини ислоҳатлар негизида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигида ҳам уруш ва меҳнат фахрийларини, азиз аёлларимиз ҳамда ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025