Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

331712       0

Ахборот хизмати

       

Пресс-тур доирасида Термиз шаҳар 2-сектор ҳудудида жойлашган "Байналминал" ҳамда "Турон" маҳаллаларида яшовчи бир қатор ёшларга "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўмак берилганлигини ва ёшлар ҳозирда ўзини-ўзи банд қилган ҳолда, ўз олдиларига катта режалар қойиб ҳаракат қилишаётганининг гувоҳи бўлдик.


Қолаверса, Термиз шаҳрида Ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда муаммолар ва ташаббуслар тўғрисида

Мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, Она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Термиз шаҳрида ҳам ёшлар сиёсатини амалга оширишда бир қанча тизимли ишар олиб борилмоқда. Хусусан, Президентимиз ташаббуслари билан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилиб, ёшлар етакчилари томонидан шаҳарнинг 37 та маҳалласида “Ёшлар баланси” асосида 14-30 ёшдаги 50 минг 12 нафар ёшлар таҳлил қилинди ҳамда 3 та тоифага ажратиб олинди.
Улар билан манзилли ишлаш бўйича масъуллар бириктирилиб,“Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Таҳлилга кўра 769 нафар қизил тоифага кирувчи тарбияси оғир ва алоҳида ишлашга муҳтож ёшлар Термиз шаҳридаги сектор ҳамда ташкилот раҳбарларига бириктирилиб, хонадонбай учрашув ҳамда мулоқотлар ташкил этилилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Термиз шаҳри бўйича “Ёшлар дафтари”га 2023 йилда 2 171 нафар ёшлар (дафтар.меҳнат.уз) ягона электрон платформасига киритилди шундан 1 743 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди ва дафтардан чиқарилди, 428 нафар ёшлар бугунги кунда (дафтар.меҳнат.уз) ягона электрон платформасида сақланиб қолмоқда ва уларга ҳам йил якунига қадар ёрдам кўрсатилиши белгилаб олинган.
Жорий йилда ёшлар етакчилари тавсияси билан 1 743 минг нафар йигит-қизга 3 млрд 587 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди. Хусусан, талабаларнинг шартнома маблағлари тўланди, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш харажатлари қоплаб берилди. Ишсиз ёшларга меҳнат қуроллари ажратилди.
Бундан ташқари, Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш уларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган “Беш ташаббус” олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида бешташаббус_бот электрон манзили орқали 26 минг 304 нафар ортиқ ёшлар иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтиб, ушбу лойиҳаларнинг маҳалла босқичларида жами 14 219 нафар ёшлар иштирок этиб, шаҳар ёшлари жами 14 та медал (6 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза) билан вилоят бўйича 2-ўринни қўлга киритдилар.
Ёшлар сиёсатини амалга оширишда келгуси 2024 йилдаги устувор вазифалар белгилаб олиниб, бу борадаги чора-тадбирлар 7 та йўналишда амалга оширилди.
Давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож 355 нафар ёшлар мутасадди раҳбарларга бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш орқали 211 нафар ёшнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашилди. Жумладан, 90 нафарининг бандлиги таъминланди, 54 нафари касб-ҳунарларга ўқитилди.
“Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари сони бугунги кунда 30 тага етиб, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунгача қисқарди.
2024 йилда ёшлар етакчилари тавсияси билан 1 минг 653 нафар йигит-қизга 5 млн 408 минг сўмлик ёрдам кўрсатилади. Хусусан, талабаларнинг шартнома маблағлари тўланди, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш харажатлари қоплаб берилди. Ишсиз ёшларга меҳнат қуроллари ажратилди.
Ҳар бир маҳаллада “Ёшлар бандлиги дастури” амалга оширилиб, жорий йилда 358 нафар ишсиз йигит-қиз ва 930 нафар мактаб битирувчисининг бандлиги таъминланди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” бу йилдан бошлаб 4 та йўналишда –маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олийгоҳлар тизимида ўтказилиб, жами 54 минг 652 нафар ёшлар қамраб олинди. Унда ғолиб бўлган ёшларнинг маҳаллаларида спорт майдончаси барпо этилди.
Истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Термиз шаҳрида Ёшлар боғи, Ватанпарварлар боғи фойдаланишга топширилди. Ушбу боғларда ташкил этилган кутубхоналарда китобхон ёшлар учун 5 мингдан зиёд нодир китоблар жамланмаси мавжуд бўлиб, ушбу кутухоналарга 2 мингдан зиёд ёшлар жалб қилинди.

2024 йилдан Термиз шаҳридаги ташкилот ва идоралар тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади. Ёшлар етакчиси тавсияси билан бериладиган ёрдам турлари трансформация қилиниб, асосий эътибор уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатишга қаратилади.
“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали хорижий тилларни ўрганаётган ёшларни 10 минг 797 нафарга, ““УзЧесс” лойиҳаси доирасида шаҳмат ва шашкага қизиқувчи ёшларни 792 нафарга етказиш чоралари кўрилади. Бунинг учун барча имкониятларимизни ишга солиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун янада кенг шароитлар яратамиз.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари