Давлат ва ҳуқуқ масалалари каби, ҳуқуқий онг ва маданият ҳам бугунги кундаги долзарблигини, бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўплигини алоҳида қайд ўтиб ўтиш лозим.
Судьялар томонидан Термиз шаҳридаги ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларида турли мавзуларда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йил давомида Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьялари томонидан 50 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар давомида, иштирокчиларга суд-ҳуқуқ соҳасига оид қонун ва қонун ости ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиши билан бирга, судлар фаолиятидаги ўзгаришлар ҳамда янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди, шунингдек ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёжи бор аёлларнинг сайёр қабуллари ташкил этилди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида ҳам Термиз шаҳридаги “Юлдуз”, “Бўстон”, “Шифокорлар” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди ва ушбу маҳаллаларда яшовчи аҳолига Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирда қабул қилинган Конституциясининг, янги қабул қилинган қонунларнинг, ва Президентимизнинг фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тушунтирилди.
Шунингдек, аёллар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг олдини олиш ҳақида, шунингдек оилавий ажримларни камайтириш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, жамиятимизнинг вакиллари бўлган хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ва уларга юридик кўмак беришдан иборатдир.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг раиси Жумаев Диёр Бозорович.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025