Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

374496       0

Ахборот хизмати

       

Ушбу тадбирда Термиз шаҳридаги барча маҳалалардан "Кексалар маслаҳати" гуруҳи раҳбарлари, “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони соҳиби, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуронийлар, олий таълим муассасалари профессорлари, мактаб ўқитувчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фаол ҳамда пробация ва профилактик ҳисобда турувчи ёшлар иштирок этишди.

Турли миллат вакилларини муштарак мақсад йўлида бир даврага жам қилган тадбир доирасида "Нуроний жамғармаси" республика бошқаруви бўлим бошлиғи М.Умаров, "Нуроний жамғармаси" республика бош масъул ходими У.Раҳматов, 95 ёшни қаршилаган Шарофиддин ота, ўрта ёш вакиллари, ютуқларга эришиб келаётган шижоатли ёшлар нутқ сўзладилар. 3 авлод вакиллари дилдан суҳбат қуришди. Самимий мулоқотларда нуронийлар ва ўрта авлод вакиллари томонидан мамлакатимизда инсон ва унинг қадр-қимматини юксалтириш, халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш устувор вазифага айлангани таъкидланди.

Эл суйган санъаткорларнинг она Ватан, дўстлик, эзгулик, ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат ва тинч-тотув ҳаёт тараннум этилган куй-қўшиқлари барчага юқори кайфият улашди. Тадбир якунида нуронийлар мамлакат тинчлиги ва равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очишди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
46 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари