Ушбу тадбирда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари, ҳарбийлар, умумтаълим мактабларининг маънавият бўйича ўринбосарлари ва психологлари ҳамда кенг жамоатчилик фаоллари билан биргаликда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Учрашув вояга етмаган ўқувчиларни илм олишга ва касб-ҳунар ўрганишга қизиқтириш мақсадида Термиз шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносидаги тўгараклар фаолият жараёнларини таништириш билан бошланди.
Ёшларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, фаол фуқаролик позициясини, фидойилик ва ватанпарварлик туйғусини камол топтириш мақсадида Термиз ҳарбий прокурорининг кўмагида ҳарбий қисм ҳамда “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи фаолияти билан таништирилди.
Шунингдек, “Қўғирчоқ” театрида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, ёшларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан соғликни асраш тўғрисида керакли маслаҳатлар берилди.
Жараён “Сектор раҳбарлари ва вояга етмаганлар” учрашуви билан қизғин давом этди. Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев, шаҳар прокурори Х.Маматқулов, Термиз мухандислик-технология институти проректори М.Мажидов, шаҳар бош имоми Р.Абдуллаевлар ёшлар билан мулоқот олиб борди.
Учрашувда "Тенгдошга-тенгдош" майлида “Жасорат” медали соҳибаси Зухра Хасанова ҳамда Испанияда ўтказилган халқаро фестивал ғолиби Чарос Абсоатовалар сўзга чиқиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Тадбирларлар якунида мусиқий дастур ва спектакль намойиши қойилиб, ёшларга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025