Вилоят ҳокими У.Б.Қосимов томонидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугун Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев тадбиркор “Термиз тезкор қурилиш” ИТҚК раҳбари Ҳ.Алламуродов билан биргаликда Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникумига ташриф буюрди.
Ташриф давомида қурилиш техникумида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув устахонаси фаолияти ва ўқувчиларни касбга ўргатиш жараёнлари билан танишилиб, техникум ўқувчилари ва ўқитувчилари билан самимий мулоқот қилинди ҳамда ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув сўнгида “Термиз тезкор қурилиш” ИТҚК раҳбари Ҳ.Алламуродов, Архитектура ва қурилиш техникуми директори Ў.Омонов ва техникумнинг ўқувчилари ўртасида уч томонлама шартномалар имзоланиб, ўқувчиларни замонавий касбларга ўргатиш, уларнинг амалиёт ўташлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва битиргандан сўнг ишга қабул қилиш ҳамда доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш каби муҳим масалалар келишиб олинди.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, ушбу техникумда бугунги кунда 6 та касб бўйича 202 нафар ўқувчиларга 18 нафар ишлаб чиқариш таълим усталари ва педагог ходимлар касб-ҳунар ўргатиб келишмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025