Сўнгги 6 йил давомида ичимлик суви соҳасига давлат бюджетидан 14 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Бу олдинги йилларга нисбатан 6 баравар кўп. Бу даврда илк бор 1000 та маҳалладаги 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Шундай бўлсада, бу йўналишда кўп масалалар ўз ечимини кутмоқда. Юртимизда ҳанузгача ичимлик суви суткасига 4-6 соат бериладиган, марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган, ёшлардан тортиб нуронийларигача ёки боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари сувни бир неча километр масофадан ташиб келишга мажбур бўлаётган ҳудудлар бор. Айрим вилоятларимизда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам. Улар учун тоза сув манбасини топиш зарур!
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан масъул давлат идоралари иштирокида республикамизнинг 14 та ҳудудидаги энг чекка маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ вазият ўрганилди. Қудуқ қазиш, фильтр ўрнатиш ишлари бўйича тадқиқотлар олиб борилди ва сув чиқариш мумкин бўлган бирламчи рўйхат шакллантирилди.
Шу мақсадда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати "Ҳаёт улаш" хайрия акциясини эълон қилганди
Жумладан, 2023-йил 13-октабр куни Хоразм вилоятида акциянинг амалий фаолиятига старт берилган бўлса, мана Термиз шаҳридаги "Нурли келажак" маҳалласида "Ҳаёт улаш" хайрия акцияси нуроний отахон-онахонларимиз, ўша ҳудудда яшовчи фуқаролар, кенг жамоатчилик вакиллари ва мутасадди ходимлар иштирокида яхши ниятлар билан қўллар дуога очилиб, хурсандчиликда давом эттирилмоқда.
Ҳомийлар томонидан жалб қилинган маблағлар орқали беш мингдан зиёд маҳалла аҳолисига тоза ичимлик суви ятказиб берилиши режалаштирилган.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024