Мактабгача таълим агентлиги билан ҳамкорликда УНИCEФ халқаро ташкилоти ва Европа иттифоқи кўмаги асосида таълим соҳасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти бўлмаган жамоалар учун Термиз шаҳри, Термиз ва Музработ туманларидаги давлат боғчаларида ўнта кўп тилли инновацион, инклюзив муқобил гуруҳлари иш бошлади.
Хусусан, Термиз шаҳридаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур гуруҳларнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда қўшма делегацияси аъзолари иштирок этиб, лойиҳанинг мақсади ва ундан кўзланган натижалар борасида маълумот беришди.
Ушбу боғчада иш бошлаган кўп тилли муқобил гуруҳларга ёрдамга муҳтож оилаларнинг 400 нафардан ортиқ 3-6 ёшли фарзандлари ҳамда вилоятда яшовчи афғон болалари қамраб олинади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025